Ўзбекистон аҳолиси Қозоғистонга қайси мақсадлар учун боришмоқда?

Кейинги пайтларда қўшни давлатлар билан муносабатимиз анча яхшиланди. Айниқса, Қозоғистон Республикаси билан алоқалар фаоллашди. Буни ижобий ҳолат сифатида боҳалаш керак. Чунки регион ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, иқтисодий ривожида минтақада етакчи бўлган шу икки мамлакатнинг ўзаро муносабатлари кўп нарсани ҳал қилади, деб ёзади телеграмдаги «Холис фикр» канали.

Статистик рақамлар кўрсатишича, Ўзбекистон аҳолисининг Қозоғистонга бориши кўпайган. Масалан, 2018 йилда 7 миллион 139 минг 769 нафар ҳамюртимиз шу мамлакатда бўлган.

 

Қизиқ, улар қандай мақсадлар билан боришмоқда?

 

Кўпчилик ўйлаганидек, ҳаммасиям қариндошини йўқлагани чегарани кесиб ўтмаган. Худди шу мақсад учун 3 миллион 716 минг 228 киши борган, холос. Қолгани-чи?

 

Айтайлик, 18 минг 918 нафари яшаш учун кетган бўлса, 23 минг 8 нафари даволанишга, 9 минг 680 нафари ўқишга, 18 минг 528 нафари саёҳатга, 6 минг 863 нафари хизмат юзасидан борган. Аксарияти эса ишлашга кетган. Буларнинг сони 3 миллион 154 минг 761 нафарни ташкил қилган.

 

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлиб турибди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ақшда ўзбекистонлик аёл 150 млн долларлик фирибгарликни амалга оширгани аниқланди

АҚШда соғлиқни сақлаш соҳасидаги йирик фирибгарлик схемаси фош қилинди, деб ёзади Gulf Lifestyle Бруклин туман прокурори Эрик Гонсалесга таяниб. Ундан етган зарар қарийб 150 ...

Ақшнинг энг бадавлат одамларининг янги рўйхати чоп этилди

АҚШнинг Forbes журнали энг бой 400 америкаликнинг 2017 йилги рўхатини чоп этди. Янги рейтингдан ўрин олган энг омадсиз киши АҚШ президенти Дональд Трамп бўлди. Сабаби, у бир ...

Самарқандда volkswagen машиналари ишлаб чиқарилади

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповнинг Германияга расмий ташрифи доирасида “Ўзавтосаноат” АК ва Volkswagen AG”концерни ўртасида JV MAN Auto-Uzbekistan қўшма ...