Шайхонтоҳур тумани солиқ идорасининг ҳодимларига жиноят иши қўзғатилди

Шайхонтоҳур туман Солиқ идорасининг мансабдор шахсларига нисбатан Прокуратура органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Департаментнинг Шайхонтоҳур тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимояси юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «BDS LEASING» МЧЖ ҚК ва «KRONO STYLE» МЧЖ ўртасида тузилган лизинг шартномасига асосан «KRONO STYLE» МЧЖ томонидан «BDS LEASING» МЧЖ ҚКдан сотиб олинган жами 1.1 млрд. сўмлик мебель ишлаб чиқаришга мўлжалланган ускуналар жамланмаси учун 321.6 млн. сўмлик маблағлар тўлаб берилиб, «KRONO STYLE» МЧЖнинг «BDS LEASING» МЧЖ ҚК олдида қолган 848.3 млн. сўмлик лизинг ҳамда бюджет олдида 59.4 млн. сўмлик солиқ қарздорлиги мавжуд бўлсада, Шайхонтоҳур тумани Давлат солиқ инспекцияси мансабдор шахслари ўз мансаб ваколатларини суиистеъмол қилишиб, «KRONO STYLE» МЧЖнинг гўёки солиқ ва бошқа қарздорлиги мавжуд эмаслигини тасдиқловчи тақдимномани Тошкент туманлараро иқтисодий судига киритишганлиги натижасида суднинг ҳал қилув қарорига кўра «KRONO STYLE» МЧЖ тугатилиб, «BDS LEASING» МЧЖ ҚКнинг манфаатларига зарар етказилишига сабабчи бўлишганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Шайхонтоҳур тумани бўлими томонидан Шайхонтоҳур тумани ДСИ мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг 205-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, туман прокуратурасига юборилган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шаҳарда итларга вовуллаш тақиқланди

Франция шимолидаги Фёкер шаҳри мери маҳаллий итларга баланд овозда вовуллашни тақиқлади. Бу ҳақда «Лига Новости»га таяниб “Дарё” нашри ёзмоқда. Иллюстратив фото   Бу ...

Ўзбекистонлик ногиронларнинг арз-додларини ким эшитади? 

Яқинда хотинимни қариндошларим билан Россияга жўнатдим. - Яхши бор хотин! – дедим кетиш олдидан. – Асло биздан хавотир олма. Ойма ой доллар юбор. Яна уч йилгача қайтма: икки ...

Сифатсиз интернет учун провайдер жарима тўлайди

Маълумотлар узатиш тармоғи, шу жумладан, Интернет хизматларини кўрсатиш қоидалари Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда вазирликнинг «Ҳуқуқий ахборот» ...