Истеъмолчи: кеча ва бугун

Бозор ҳудудининг гавжумлигиБарчамиз Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятларининг пайдо бўлиш тарихига асосан,1962 йилда АҚШ президенти Жон Кеннедининг кўрсатмаси билан Истеъмолчилар ишлари бўйича маслахат Кенгаши таъсис этилгани,кейинчалик (1971 йилда) бу Кенгаш бошқармага айлантирилгани,1970 йилларда шундай харакатлар бутун Европага тарқалганини яхши биламиз. Бироқ, шу ўринда табиий бир савол туғилади: минг йиллик тарихга эга ,дунё маданияти ўчоқларидан бири бўлган бу кўхна заминимиз тарихида истеъмол маданияти ва унинг қонуний тизими бўлганми?! Бизнингча,ҳа!!! Тарихимизнинг хар бир мухташам давридаги бу сохага хос далиллар ва ёрқин мисоллар, шаръий қонунларни асос қилган ҳолда бу мавзуда ҳеч истисносиз баҳс мунозарага киришишимиз мумкин.
Фикр ва мулоҳазаларимизни тарихий келтирмалар билан ойдинлаштиришга ҳаракат қиламиз:
Сохибқирон Амир Темур давлатида ҳам савдо-сотиқ ишларига,бозор муносабатларига алоҳида этибор берилган.Бозор расталарида, тимлар ва тоқлар (усти гумбазли бозор) да алоҳида харидор ва истеъмолчиларнинг савдо фаолиятида хуқуқларини ҳимоя қилувчи нозирлар ва тафтишчилар бўлган.Тафтишчиларнинг энг асосий вазифаси бозорлардаги қонун бузилишини олдини олиш, тарозу ва савдо фаолиятини назорат қилиш бўлса, нозирлар (назоратчилар) улгуржи махсулот олган харидорлар,Буюк ипак йўли орқали келувчи савдогарлар ва турли улуслардан келувчи истеъмолчиларни харид қилган маҳсулотлари билан биргаликда Карвонсаройларга хатарсиз элтиб қўйиш,мехмон-харидор йўлга отлангунча унинг хавсизлигини таъминлаш бўлган.Бозор ҳудудининг гавжумлиги ва катталигига қараб нозирлар ва тафтишчилар сони ҳудудлар бўйича тақсимланган. Савдо фаолиятини қўпол равишда бузган, харидор хаққига хиёнат қилган,сифати бузуқ махсулотни пуллаган айбдорлар тўғридан тўғри Қозикалон ҳукми орқали сазойи қилиш, тим (усти гумбазли бозор) марказларида ҳокисор (соч-соқоли олинган,жулдур кийим кийдирилган) ҳолатда боғлаб қўйиш, авомнинг кўз ўнгида йигирма даррагача уриш каби жазо чоралари кўрилган.Агар мужмал (айбдорлиги исботланмаган,гумонли) шахс бўлса, унинг айби исботланмагунча махсус қамоқ ва зиндон жойларида ушлаб турилган.
Маълумки, Темурий шахзодалардан бири Улуғбек Мирзо 1428- йилда муомаладаги фулусий пуллар ислохотини амалга оширди.Улуғбек енгил вазнда зарб этилган ва муомалада юрган чақа пуллар билан айрбошлашни ман этди ва вазни бир хил салмоқдор пуллар зарб эттирди ва муомалага чиқарди.Ушбу пуллар ўша пайтда халқ орасида “Фулуси адлия”, яъни “Адолатли чақа” номи билан шуҳрат топган.Улуғбек Мирзонинг бу янги фулуслари ички чакана савдо учун кенг йўл очди ва харидорларга,кўплаб қулайликлар ,имкониятлар эшигини очди.Шу билан бирга Улуғбек давлат хазинаси учун ташқи савдодан тушадиган маблағларни кўпайтириш мақсадида шаҳар бозорларига келаётган харидорлар, меҳмонлар,бир сўз билан айтганда истеъмолчилар учун қўшимча имкониятлар эшигини очган.
Масалан,Темурийлар салтанатига тегишли Карвонсаройларда меҳмон истеъмолчилар қанчалик узоқ масофадан келган бўлсалар нархлар улар учун шунча арзонлаштирилган.
ХVIII- XIX асрларда Ўрта Осиё хонликларида савдо-сотиқ ривожланган бўлиб,бозорлар жуда гавжум бўлган.Савдо-сотиқ ишлари қаттиқ назорат қилинган. Масалан, Бухорода бозордаги нартх-наво, тош-торозунинг тўғрилиги қаттиқ назорат қилинган. Кимки, харидор ҳаққига хиёнат қилса,шармандали жазога дучор этиларди.
Хусусан, Бундайлар ярим-яланғоч холда аравада бозор ахлига намойиш қилиш учун сазойи қилинарди ва овози борича “Мен шайтон йўлига кириб, харидорни алдадим!!!”, деб жар солишга мажбур қилинган.
Шарқ мамлакатларида, хусусан Ўрта Осиёдаги Ўрта аср давлатларида –Сомонийлар,Темурийлар.Шайбонийлар,Бухоро,Қўқон, Хива Хонликларида “Мухтасиб” (раис ҳам дейилган) лавозими жорий қилинган бўлиб,улар мусулмонлар тарафидан шариат қонунларининг бажарилишини кузатувчи, бозорлардаги тош-торозининг тўғрилигини,савдогар ва харидор мажбуриятлари ва белгиланган қонун-қоидаларга амал қилинишини адолат асосида назорат қилувчи амалдор хисобланган.
Уларнинг хар бир худуддаги бозорлар ва чакана,улгуржи савдо нуқталарида ноиблари бўлиб,улар статистик маълумотлар йиғиб борганлар ва ана шу рақамлар асосида қайси худудда савдо ва ахолига хизмат кўрсатиш нуқтаи назаридан Мухтасибга хисобот берганлар.Йиғилган маълумотлар таҳлил қилиниб,қайси худудда хизмат кўрсатиш ва савдо фаолиятида қиодабузарликлар кўпайиши ёки камайишига қараб ноиблар ва назоратчилар сонини кўпайтиришган.
Ўзбек миллатининг тарихида қайси давр бўлмасин,унга теранроқ назар солсак,улуслар,хонликлар ва шахарларни гуллаб яшнашида давлат хукмдорлари савдо фаолиятида истеъмолчиларга яратиладиган шароитлар муҳим аҳамият касб этишини яхши билишган.
Қолаверса,харидор орқали савдода пул ва товарнинг қатъий адолат мезонлари асосида айланиши халқ ва давлат учун ҳам бирдек фойдали эканлигини яхши тасаввур этишган.
Темурийлар салтанатини оламизми ёки хонликлар даврига назар соламизми, ҳар қайси даврда ҳам истеъмолчи ва харидор тушунчасига алохида этибор билан ёндашганлар.
Шунинг учун хам буюк темурийлар ва хонликлардаги шаҳар ва работлардаги маданий ҳаёт ривож топиб Ўрта осиёнинг сайқалига айланган.
Ушбу тарихий мисоллар орқали биз амин бўлишимиз мумкинки, мамлакатимизда истеъмол маданияти ва бу соҳадаги қонунчилик асослари кеча пайдо бўлмаган, балки,узоқ ўтмишимиз ва қадим тарихимизда, у қайси давр бўлмасин бир тизим сифатида тинимсиз шаклланиб борган. Республикамиз мустақилликка эришгач, мана шу ривожланишлар самараси ўлароқ, бу соҳага қонуний куч берилди хамда истеъмолчиларнинг барча ҳуқуқлари аниқ ва равшан қилиб белгилаб қўйилди.
Эсон ОМОН“Бирдамлик” Халқ демократик Ҳаракати Фарғона вилоят бўлими етакчиси
http://birdamlik.info/blog/2014/03/20/истеъмолчи-кеча-ва-бугун/

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Миллатни хор қилган амалдорлар-а!

Бугун Абу Сахий бозорида чеккада бироз ўтириб, ёнимга келиб тўхтаган 45 ёш атрофидаги бир аравакаш акани гапга тутдим. Ўзлари Қашқадарёлик эканлар. Ўртача бир кунда 100 минг ...

Чустдаги мактабда ишлаган аёллар ўқитувчи эмаслигини айтмоқда

Аввалроқ Наманган вилояти, Чуст шаҳридаги 9-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиларини мажбурий меҳнатга жалб этилганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалганди.  Туман ҳокими ўринбосари ...

Ўзбекистонда 14 млн пластик карточка чиқарилди

Ўзбекистон Марказий банки расмийлари 5 май куни ўтган матбуот анжуманида мамлакатда 14 миллион пластик карточка муомалага чиқарилганини маълум қилди. Марказий банк ...