Расмиятчиликни йиғиштириб, реал ўзгаришлар қилинса…

Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасида барча соҳаларда юксалиш бўлишидан ҳар иккала халқ манфаатдор. Дўстона алоқаларимиз янада ривожланишини ўзбегу қозоқ бирдек хоҳлайди.

Лекин икки давлат ўртасида кўп йиллардан бери қатор муаммолар ечим топмаётир. Ана шундай муаммолардан бири бу Ўзбекистонда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар билан боғлиқ. Қозоғистонда туғилган ва СССР парчаланишдан 2-3 йил олдин Ўзбекистонга кўчиб келиб, бугунги кунда Ўзбекистонда узоқ йиллардан бери доимий яшаётган ва диктатор Каримовнинг қабиҳ сиёсати туфайли ҳеч қайси давлат фуқароси бўла олмай қолган ўзбеклар Қозоғистонга, таъбир жоиз бўлса ўз уйига минг азоб-уқубатлар билан бориб қайтади. Гарчи Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасида виза бўлмаса ҳам Ўзбекистонда яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар Қозоғистонга фақат виза расмийлаштириб боришга мажбур. Маълумот учун айни пайтда бир марталик виза нархи 80$, кўп марталик виза нархи эса 200$. Бу дунёдаги қашшоқ давлатлардан бири бўлмиш Ўзбекистон учун кам пул эмас. Нега, ҳар иккала давлат раҳбарлари мана шу муаммога ҳалигача панжа орқасидан қараб келмоқда? Ўзбекистонда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам худди Ўзбекистон фуқаролари каби ўзлари туғилиб ўсган Қозоғистонга визасиз боришни йўлга қўйиш шунчали мураккаб ишми? Агар томонларда самимийлик бўлганда бу муаммони дангаса ҳукуматнинг зиммасига юклаб қўймай, ҳатто Ташқи ишлар вазирлиги доирасида ҳам ҳал қилиш мумкинку. Қозоғистон томон Ўзбекистонда доимий яшаётган, фуқаролиги бўлмаган, миллати қозоқ бўлган биродарларимиз учун Қозоғистонга бир йиллик визани бепул беришади. Лекин ўзбеклар виза учун Қозоғистон томонга ҳам катта пул тўлашади, ҳам визани ҳафталаб кутишади. Қани оқибат?

Иккинчи масала, Қозоғистондан Ўзбекистонга келган меҳмонларни рўйхатга қўйиш муаммоси. Дунё учун эшигини очаётган Ўзбекистон бу борада ҳам Қозоғистонга келганда яна эски усулда иш юритмоқда. Хуллас, қозоғистонликлар Ўзбекистонда рўйхатсиз атиги 5 кун яшай олади. Бу муаммони ҳам ҳал қилиш мавриди келди деб ўйлайман. Акс ҳолда ўтган йили Қозоғистонда Ўзбекистон йили деб эълон қилиниши ҳеч қандай самара бермаганидек, бу йил Ўзбекистоннинг ҳам Ўзбекистонда Қозоғистон йили деган эълони ҳеч қандай самара бермайди. Қоғозбозлик, расмиятчиликни бир чеккага йиғиштириб, реал ҳаётда ҳар иккала халқ учун реал ишлар қилишга ўтилиши керак.

Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Грегуар манжа:ўзбек адвокатлари «индамас» адвокатлар

Гулнора Каримованинг Швейцариядаги адвокати Грегуар Манжа 5 апрель куни Twitter саҳифасида ўзбекистонлик адвокатлар ишига муносабатини билдирди, деб ёзмоқда Дарё. – 2016 йил ...

Интернат болаларини қийнашда гумон қилинган директор қамоқда сақланади

Ўқувчиларга нисбатан куч қўллаганликда гумонланиб қўлга олинган Самарқанддаги 64-ихтисослашган мактаб-интернатининг собиқ директорига нисбатан қамоқ тарзидаги эҳтиёт чораси ...

Иибб ходимлари ўз истакларига ўзлари қарши чиқишяпти

Тошкент вилоятида “Ҳаракат хавфсизлиги ойлиги” тадбирлари доирасида 41 қоидабузарлик аниқланган. Жумладан, 13 ҳолатда автомобилга ўрнатилган газ баллонининг муддати ўтган, 7 ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400