Ўзбекистонда “свет” нархи камида 3 йил ўзгармайди

Ҳукумат қарори билан 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикаси электр энергия тармоғидаги тариф сиёсатининг асосий йўналишлари тасдиқланди, деб ёзмоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Ҳужжат билан, тариф сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланди. Истеъмолчиларнинг электр энергиясидан асосланган ва рақобатли тарифлар бўйича фойдаланишини таъминлаш шулар жумласидандир.

Тарифларни белгилашда аҳолининг кам таъминланган ва ҳимояга муҳтож қатламлари ижтимоий ҳимоя қилинади.

2023 йилгача тарифларни шакллантириш методикасига босқичма-босқич ўтилади.

2023 йилдан бошлаб электр энергияси учун тарифлар камида 3 йил муддатга амал қилади.

Ўзаро мақбул тарифларни белгилаш орқали истеъмолчилар ва электр энергетика тармоғи ташкилотларининг манфаатлари мувозанатга келтирилади.

Ҳужжат билан тарифларни шакллантиришнинг принциплари белгиланди.

Жумладан, тарифларни шакллантиришда камситмайдиган ёндашув жорий этилади, тарифларни белгилаш асосланмаган сиёсий таъсирга дучор этилмайди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Азага айланган байрам! андижонда бир оила пичоқлаб кетилди

2017 йил 30 декабр куни Андижон вилоятининг Хўжаобод туманидаги коттежларнинг бирида ижарада турган аёлнинг 6 ойлик гўдаги, 3 ёшли боласи ва синглиси, жами 4 нафар одам ...

«ибодатларимизни эмин-эркин амалга ошириб юрибмиз» туркумидан

Наманган вилоятининг Чуст туманидаги масжидларда ҳар жума мана шундай рейд ўтказилиб, далолатнома тузилар экан. Агар рейд давомида масжидда вояга етмаганлар борлиги ...

Сенатнинг одоб комиссияси шуҳрат ғаниевга огоҳлантириш берди

Сенатнинг Регламент ва одоб комиссияси 30 сентябрда йиғилиб Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевга "қатъий" огоҳлантириш берди. Сенат раиси Танзила Нарбаева бошчилигида ўтган ...