Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича музокаралар ўтказилди

2019 йилнинг 11-17 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегараси демаркациясининг ташкилий-ҳуқуқий масалаларини келишиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси делегацияларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ташқи Ишлар Вазирлиги матбуот хизмати  маълум қилмоқда.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегараси демаркацияси бўйича норматив-техник ҳужжатлар лойиҳалари тайёрланган ҳамда дала ишлари режа-графиги келишилган.

Тадбир якунларига кўра Протокол имзоланди. Икки мамлакат делегацияларининг навбатдаги мажлиси май ойининг иккинчи ўн кунлигида Тожикистон ҳудудида бўлиб ўтади.

Учрашув дўстлик ва ҳамжиҳатлик руҳида ўтди, дейилади хабарда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мактабларда мажбурий форма 2024-2025 ўқув йилигача кечиктирилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ...

Мирзиёев рустам иноятовга даҳлсизлик берди

МХХнинг собиқ раиси Рустам Иноятов Ўзбекистон Олий мажлис сенатининг аъзоси бўлди. Бу ҳақда 31 январ куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони чиқди. Хабарни BBCUZBEK.COM га ...

Ўзбекистонда «йўл солиғи» бекор қилинганми?

2018 йилга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Республика йўл жамғармасига йиғимлар ва мажбурий ажратмалар» мавжуд бўлган ва улар Ўзбекистон ...