Жарималардан тушаётган миллиардлар қачон йўлларни таъмирлашга сарфланади?

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати раҳбари Акмал Юсупов бугун матбуот марказида ўтган табирда мазкур масалага ойдинлик киритди, деб ёзади ЎзА сайти.

Тошкент шаҳрида йўл қоидалари бузилишини қайд этувчи камералар ишга туширилди, ҳайдовчи ва пиёдаларни қоидабузарлик учун жаримага тортиш тобора кўпайиб, осонлашиб бормоқда. Қолаверса, жарималар миқдори ҳам каттагина. Биргина тўхташ мумкин эмас, белгиси остида уловни қолдириб кетиш 600 минг сўмдан ортиқ жарима билан жазоланади. Мазкур қоидабузарликлар ортидан тушаётган маблағлар автомобиль йўлларини таъмирлашга сарфланса пойтахт кўчалари анча яхшиланиб қолиши табиий.

 

Мисол учун, жорий йилнинг 30 январидан бошлаб МИБ билан ҳамкорликда ўтказилган 9 кунлик рейднинг ўзида ҳайдовчилардан 5 миллиард сўмдан ортиқ жарима маблағи ундирилган.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати раҳбари Акмал Юсупов бугун матбуот марказида ўтган табирда мазкур масалага ойдинлик киритди. А.Юсуповнинг далолат беришича, Вазирлар Маҳкамасига жаримадан тушаётган маблағларни йўлларни таъмирлаш учун сарфлаш таклифи билдирилган. Ҳозирда Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда киритилган ушбу таклиф вазирлик томонидан ўрганилмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўсмирлар учун юк ташиш меъёрлари

Ёшлигидан иш ўргансин деб, ўсмирларни ишга жойлаб қўйиш - яхши одат. Аммо, бунда ёш организмни зўриқтириб қўймаслик муҳим. Фото:Озодлик Шунинг инобатидан, тегишли меҳнат ...

«ўзстандарт» агентлиги: пойтахт бозорларида саратон касаллигини келтириб чиқарувчи ўйинчоқлар сотилмоқда

        “Ўзстандарт” агентлиги Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси билан ҳамкорликда Тошкент шаҳридаги “Ўрикзор” ...

Иқтисоддаги ўрама гирдоб

Республикада иш ҳақини оммавий равишда оширилишидан мақсад, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш ҳамда уларнинг реал даромадларини оширишдир! Бу юқоридаги гап ўта ёлғон гапдир. ...