Деҳқонободда сел кўприкни ўпириб кетди

Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани, Ингичка маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги кўприкни сел ўпириб кетди. Бу ҳақида “Хабар.уз” нашри ёзмоқда.

Кеча ёққан кучли ёмғир натижасида келган сел кўприкни олиб кетган. Жабрланганлар, талофатлар, етказилган моддий зарар ҳақида қўшимча маълумотлар ҳозирча берилмади. Аммо суратдан кўринадики, сел қишлоқ аҳолиси учун муҳим бўлган объектни бузиб кетган.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун муқаддам ёққан кучли ёмғир натижасида Деҳқонобод туманидан ўтган темир йўл бузилиб кетган эди. Шунингдек, кеча айнан шу туман ҳудудидан ўтган автомобил йўли кучли ёғингарчиликдан сўнг ўпирилиб кетгани эди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Рақамли технология – замон талаби

Ўтган сафар айтганимиздек, Ўзбекистондаги туризм соҳасида замондан ортда қолаётган баъзи бир ечимсиз масалалар талайгина. Албатта, бундай муаммолар бирданига ҳал бӯлмайди. ...

Ҳар куни чўмилиш шартми?

Дерматолог шифокорлар ҳар кун чўмилиш шарт эмаслигини маълум қилишди. Бу соғлиқ учун зарарли бўлиши мумкин. Улар ўз фикрларининг тасдиғи сифатида қатор сабабларни санаб ...

Бошпана муаммоси: даромаднинг қанчаси ижара учун сарфланади?

“Инсониятнинг ярми бошпана излайди, қолган ярми бор турар-жойини кенгайтириш илинжида”, деган нақл бор. Ҳар бир одам шахсий уйи бўлишини исташи табиий. Аммо замонамизнинг бу ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400