Ўзбекистон ОАВ эркинлиги рейтингида 160-ўринда

Ўзбекистон ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги бўйича рейтингида 160-ўринда қайд этилди. Рейтингнинг илк поғонасидан Норвегия, ундан кейин Финляндия, Швеция жой олган. Биринчи ўнликка Нидерландия, Дания, Швейцария, Янги Зеландия, Ямайка, Бельгия ва Коста-Рика киритилган.

Марказий Осиё давлатлари орасида Ўзбекистондан кейинги ўринларни Тожикистон (161-ўрин) ва Туркманистон (180-ўрин) эгаллаган. Қозоғистон 158-, Қирғизистон эса 83-ўринда.

ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Аарлем Дезир ўз баёнотида Ўзбекистондаги оммавий ахборот воситаларини блокировка қилинишидан ташвишда эканлигини билдирган ва маҳаллий ҳукуматни блокировка қилишни тўхтатишга чақирган. Бунга мисол тариқасида Фергана, Озодлик, Eurasianet.org, AsiaTerra, Uzmetronom ва бошқаларни кўрсатган.

Эслатиб ўтамиз, Мулкдор сайти ҳам Ўзбекистон ичкарисида блокланган сайтлар қаторида ҳисобланади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россия, туркия ва эрон сурия бўйича келишув имзолади (видео)

Россия, Туркия ва Эрон Суриядаги вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган Келишувни имзолашди. Ҳужжат Суриядаги мажороларни тинч йўллар билан барқарорлаштириш доирасида Россия, ...

Бу урушда украинлар ғалаба қозонади

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррель Twitter саҳифасида украиналиклар урушда ғалаба қозонишига ишончи комил эканлигини ёзди. ...

Қозоғистоннинг “жибек жӯли” назорат-ӯтказиш пунктидаги тирбандлик.

Бугун якшанба, 04.03. 2018 йил соат 16-30 ларда Қозоғистондан Ӯзбекистонга ӯтиш учун навбатда турувчилар сони тахминан 2500 дан кӯп кишини ташкил этди. Йӯловчиларнинг катта ...