ЕХҲТ Ўзбекистонни баъзи ОАВни блоклашни тўхтатишга чақирди

ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили Арлем Дезир Ўзбекистон ҳукуматини айрим оммавий ахборот воситаларини блоклашни тўхтатишга чақирди. Расмий мурожаат халқаро ташкилот веб-сайтида эълон қилинган, деб ёзади «Кун.уз» нашри.

«Мен ҳукуматга онлайн-ОАВга тўсиқсиз киришни таъминлаш учун қатор ислоҳотлар ўтказиш илтимоси билан чиқдим. Давлат органларига шуни такрорлаб ўтмоқчиманки, ҳар қандай блоклаш чораси фақат халқаро стандартларга мувофиқ оқланиши, истисно тариқасида қўлланилиши ҳамда қонуний мақсадга қатъий мутаносиб бўлиши мумкин», – дея таъкидлаб ўтди у ўз мурожаатида.

Унинг маълум қилишича, Ўзбекистонда Ozodlik, Eurasianet.org, AsiaTerra, Uzmetronom, «Фергана.ру» ва бошқа онлайн-нашрлар ҳамон блокланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси «Интернетда экстремистик ёки нафрат уйғотишга сабаб бўлувчи маҳсулотларни тарғиб қилувчи» оммавий ахборот воситаларини блоклаш тўғрисида қарор қабул қилди.

«Бироқ, на тақиқланган ресурслар рўйхати, на кўрсатилган ОАВни блоклашга олиб келган аниқ мезонлар эълон қилинмади», – деди ЕХҲТ вакили.

Арлем Дезир Ўзбекистон ҳукуматини блокланган сайтларга киришни қайта тиклаш ва мамлакатда ахборот олиш ҳамда фикр билдириш эркинлигига алоқадор қонунлар ва ҳуқуқий ҳужжатларни ислоҳ қилишга чақирди.

«Иштирокчи давлатлар ОАВ эркинлигига оид ўз қонунлари, сиёсати ва амалиёти халқаро мажбуриятларга тўлиқ мос келишини таъминлаши шарт», – дея хулоса қилди у.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қачонгача журналист айбдор бўлади?

Биз доим маҳаллий журналистларни мавҳум хабар тарқатганликда, бирёқлама маълумотлар берганликда айблаймиз. Ҳамкасбларимни баъзан ўзим ҳам танқид қиламан.  Бундан осони ҳам ...

Кундошли бўлгани  учун жанжал қилган ва қашшоқга айланган муштипар она қиссаси

 Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида1963 йил 4-ноябрда туғилган Рўзиева Дилбар Холиқовна 1983 йил 21 августда қўшни қишлоқлик 1958 йил 18-ноябрда туғилган Рахимов Қўзибой ...

Биз тинч яшашни истаймиз!

Россия ва Украина ўртасидаги зиддият кучайиб бораётганидан хавотирга тушган бошқа мамлакатлар аҳолиси норозилик намойишлари ташкил қилмоқда. Кеча Москва аҳолиси қўзғолди. ...