2019 йилда Ўзбекистонда  3,5 млн тоннадан кўпроқ сабзавот етиштирилади

Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (324-сон, 17.04.2019 й.)

Қарор билан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2019 йилда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларига қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш кўрсаткичлари тасдиқланди, деб ёзади телеграмдаги “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Унга мувофиқ, республикада қарийб 172 минг гектар деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларига сабзавотлар экилади ҳамда 3 млн 500 минг тоннадан кўпроқ сабзавот етиштирилади.

Шундан, 23 минг гектар ерга пиёз, 18 минг гектарга сабзи экилади.

Жами 31 минг 500 гектар ердан 667 минг тонна полиз экинлари, 47 минг гектардан 1 млн тоннадан кўпроқ картошка, 26 минг 700 гектардан 80 минг тонна дуккакли экинлар олиш режалаштирилган.

Жами етиштирилган маҳсулотларнинг деярли 5 млн тоннаси ички истеъмол учун, 690 минг тоннаси экспортга йўналтирилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Индонезияда велосипедлар бамбукдан ясалмоқда

Индонезия экологик тоза велосипедлар ишлаб чиқаришни бошлади. Улар бамбукдан қилинмоқда. Ихтирочиларнинг фикрича, бундай турдаги велосипедлар узоқ вақт хизмат қилади. Бу ...

Нурободда иш ўрни яратмоқчи бўлаётган тадбиркорнинг ишига тўғаноқ бўлишмоқда

Юртимизда ижтимоий иқтисодий соҳаларда олиб борилаётган кенг қамроқли ислоҳотларнинг бош мақсади — халқнинг фаровонлигини ошириш, жойларда иш ўринларини кўпайтириш, қишлоқ ...

Коррупционерлар давлат ва жамият манфаатларига 1 триллион 665 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказган

2019 йилнинг биринчи ярмида 661 нафар турли тоифадаги мансабдор шахсларга 590 жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида журналистлар учун ...