Фарғонада ҳарбий хизматга жўнатиш учун 500 доллар олган аёл қўлга тушди

Фарғонада муддатли ҳарбий хизматга жўнатишни ваъда қилиб 500 долларни қўлга киритмоқчи бўлган фирибгар аёлнинг қилмиши фош бўлди, дея хабар беради «ЎзА».

А. О. қўшниси А.Р нинг оёғида варикоз касаллиги боис вилоят чақирув комиссиясини тиббий кўригидан ўта олмаган. У қўшнисини муддатли ҳарбий хизматга жўнатишга ёрдам бермоқчи бўлиб, Фарғона шаҳрида яшовчи Д.Тошходжаевани топган. Д.Тошхожаева А.О ни ишончига кириб, унинг танишини ўзининг юқори лавозимларда ишлайдиган танишлари орқали ҳарбий тиббий кўрикдан ўтказиб, бир йиллик муддатли ҳарбий хизматга жўнатишини ваъда қилган. Уни алдаб, ваколатли мансабдор шахсларга 500 доллари миқдорида пора беришга даъват қилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Д. Тошхожаева муддатли ҳарбий хизматга жўнатишга келишилган 500 долларни олган вақтда ушланган.

Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди томонидан мазкур жиноят иши кўриб чиқилиб, Д. Тошхожаевага нисбатан тегишли жазо тайинланди

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Самарқандда 4 нафар ўқитувчи шпаргалка сабаб тоифасидан айрилди

Самарқанд давлат университетида олий ва 1-тоифага даъвогар бўлган ўқитувчилар учун малака синовлари (тест) бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда «Зарафшон» газетаси ёзмоқда. – Онлайн ...

Энди  электр ҳисоблагични сотиб олиш, ўрнатиш ва қиёсловдан ўтказиш – этк ҳисобидан

Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ўз абонентларининг барча (нафақат ЭҲНАТга уланган) ҳисоблагичларини сақлаш харажатларини ўз зиммасига олади. Кўп квартирали турар жойлар ...

Шайхонтоҳур тумани солиқ идорасининг ҳодимларига жиноят иши қўзғатилди

Шайхонтоҳур туман Солиқ идорасининг мансабдор шахсларига нисбатан Прокуратура органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди. Департаментнинг Шайхонтоҳур тумани бўлими томонидан ...