Жиззахда МИБ ходимига мотоарра билан таҳдид қилган шахс озодликдан маҳрум қилинди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидан бўлган В.Мирзаев Мажбурий ижро бюроси туман бўлими давлат ижрочиларига фаол қаршилик кўрсатиши оқибатида бугун панжара ортида ўтирибди. Бу ҳақда МИБ матбуот хизматига таяниб «Дарё» маълум қилди.

МИБ Ш.Рашидов туман бўлими давлат ижрочиси Жиззах вилоят иқтисодий судининг «Мулла» хусусий корхонасидан «Маржона Сарвиноз» МЧЖ фойдасига 36 млн. сўм ижара ҳақи ундириш тўғрисидаги ижро иши бўйича корхонага тегишли тош майдалаш карерида ижро ҳаракатларини олиб боради. «ZL-50GL» русумли автоюклагич (малютка)ни хатловга олишаётганида эса корхона қоровули бўлиб ишлаётган В.Мирзаев ишлаб турган бензин двигателли арра (мотопила) билан давлат ижрочисига ташланиб, Бюро ходимини уради.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов туман судининг ҳукмига кўра, В.Мирзаев Ўзбекистон Республикаси жиноят кодекси 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш)нинг 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб, 1 йил озодликдан маҳрум этилди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сурхондарёда кўзи ожиз ва заиф кўрувчилар мактабида болалар полда ухлашга мажбур бўлмоқда

Сурхондарё вилояти, Шўрчи туманида жойлашган вилоят кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болаларни ўқитишга ихтисослашган мактаб интернатидаги шароитлар юзасидан мурожаат келиб ...

Рейтинг: муҳожирларга энг яхши иш ҳақи тўланувчи шаҳарлар

Ишлаш учун Мумбайга кўчиб ўтган чет эллик менежерларнинг ўртача иш ҳақи 217 минг долларни ташкил қилади. HSBC Bank тадқиқот натижалари шундан далолат бермоқда, дейилади ...

Ўзбекистонда маҳбуслар 2 миллион  сўмгача ойлик олади

Ўзбекистон маҳбуслар разрядидан келиб чиққан ҳолда 577 мингдан 2 миллион  сўмгача ойлик олади. Бу ҳақда ИИВ томонидан ўтказилган матбуот анжуманида хабар берилди. ...