Ўзбекистонда тракторчиларнинг гувоҳномаси мажбурий алмаштирилади

Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (325-сон, 17.04.2019 й.) Қарорга кўра 2019 йилнинг декабридан эътиборан тракторчи-машинистларнинг гувоҳномалари, техник паспорт ва техник гувоҳномалари алмаштирилиши белгилаб қўйилган.

Қарорга мувофиқ:
— 2019 йил 1 декабрдан Тошкент шаҳрида, 2020 йил 1 мартдан бутун республикада тракторчи-машинист гувоҳномасининг, техник паспорт ва техник гувоҳноманинг (гувоҳномалар) янги намуналари берилади;
— 2020 йил 1 март – 2020 йил 31 декабрда эски намунадаги гувоҳномалар эгаларининг аризасига кўра, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, олди-сотди, рўйхатдан ўтказиш ва чиқариш даврида алмаштирилади;
— 2021 йил 1 январь – 2022 йил 31 декабрда эски намунадаги гувоҳномалар мажбурий алмаштирилади;
— эски намунадаги гувоҳномалар 2023 йил 1 январдан ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қачон одам бўласан, ўзмтрк?

Айтишларича, ЎзМТРК Россиянинг ВГТРКси («Россия-1», «Россия-К», «Россия-24» каби телеканаллар эгаси)га ҳамкор бўлибди. Бунақа хабарни эшитиб, қувониш қийин. CNN бўлса бошқа ...

Марказий осиёдаги йўқ бўлишга юз тутган 15 та тил (фото)

ЮНЕСКО томонидан ўтган ҳафтада чоп этилган «Йўқолиш хавфи остида турган дунё тиллари атласи»га кўра, Марказий Осиёдаги 15 та қадимий нодир тил йўқлик қаърига сингиб кетиши ...

Харомерлар

Кўп эски замонлардан бери Иштихон туманига қарашли “Шайхлар” қишлоғида яшаймиз. Шунга аҳоли кўпайгандан-кўпайиб борган. Бу ҳол ёндан янги иморатлар қурилишига сабаб бўлган. ...