Саида Мирзиёева Бўка туманига борди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 5 та ташаббусини Бўка туманида жорий қилиш бўйича республика ва туман секторлари ишчи гуруҳлари билан биргаликда белгиланган ишларни амалга ошириш жараёнида бевосита иштирок этдим, деб ёзади Саида Мирзиёева Facebook’даги саҳифасида.


Тумандаги “Бўстон” маданият маркази атрофида ва 28-сон умумтаълим мактаби ўрнида ўз ичига 5 та ташаббусни мужассамлантирган кишлоқ маънавий маърифий марказларида олиб борилаётган ишлар билан танишдим.
Ишчи гуруҳ аъзолари билан биргаликда олиб борилаётган ишлар натижадорлиги ва гуруҳ олдида турган вазифаларни атрофлича муҳокама қилиб, аниқ ва истиқболли стратегик режа ишлаб чиқиш тўғрисида келишиб олинди.
Президентимиз илгари сурган ташаббуслар ижросининг ўзаги сифатида мен мактабларни белгилаган бўлар эдим. Фикримча айнан мактабларни 5 та ташаббус замирида маданият, маърифат, спорт ва компьютер технологиялари ўчоғи сифатида белгилаб олсак мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Бу борада ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни берсангиз, деб  ёзув қолдирган Саида Мирзиёева.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда интернетдаги сайтлардан фойдаланишни чеклаш тартиби белгиланди

Бутунжаҳон Интернет тармоғида ахборот хавфсизлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги  Ўзбекистон Ҳукумати қарори қабул қилинди. Қарор билан Ўзбекистон ...

Ахборотга ёпиқ ўзбекистонда 300дан зиёд “ахборот” сайти борлиги маълум бўлди

Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган оммавий ахборот воситалари сони мустақиллик йилларида 3,5 бараварга ошиб, ўтган йил охирида 1395 тани ташкил этган. Бугунги кунда барча ...

Муаммо кўп, ваъдалар эса фақат «хўп-хўп»

Учқўрғон – Қирғизистон Республикаси билан чегарадош туман. «Қирғизқўрғон» маҳалласини эса чегара билан йўл ажратиб туради, холос. Шу сабаб, 2014 йил мазкур ҳудуддаги 70 дан ...