Бухородаги бозорда бетон плита қулаши оқибатида 4 киши жароҳатланди

Бухоро вилоятининг Вобкент туманида қурилган бозорда бетон плита одамлар устига қулади. Бу ҳақда «Кун.уз» ёзмоқда.

Қайд этилишича, бозор 27 кунда қуриб битказилган, ҳодисага иш шошилинч ва сифатсиз бажарилгани сабаб бўлган.

«Вобкентдаги бозор 27 кунда қурилди. Мен улар катта бозорни қандай қилиб бунча қисқа вақт ичида қуриб битказишганини тасаввур қила олмаяпман. Афсуски, бу иш оқибатида плита қўққисдан одамлар устига қулаб тушди.

Жаноб каттаконлар, объектлар қурилишини шошилтиришдан нима наф?», дея қайд этган телеграм-канал админстратори.

Ҳодиса оқибатида 2 киши жиддий жароҳат олган ва реанимацияга жойлаштирилган. Яна 2 киши енгил жароҳатлар олган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мажбурий меҳнат тарафдори эндиликда мажбурий меҳнатга қарши комиссия раҳбари

Сӯнгги бир йил давомида мамлакатимизда кадрлар сиёсатида қатор янгиликлар бӯлди.  Бир неча вазирлик ва идоралар раҳбарлари, раҳбар ӯринбосарлари, масъул шахслар ӯзгарди. Бир ...

“ӯзбекистон қаҳрамони” унвони қаддини ғоз тутишига изн беринг

Ӯзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, сенатор, Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоевнинг    Намангандаги тӯй кортежига қарши ...

Бекатдаги гурунглар

Ён-атрофдаги воқеа-ходисаларга муносабатимизда баъзи саволларга жавоб. Ёз ойларининг сўнгги кунларида вилоятимиз маркази Урганчга бордим. Мақсадим, у ердан туманлардан бирига ...