Ўзбекистонда 2019 йили 37,1 мингта ўлим қайд этилди

Ўзбекистон давлат статитистика қўмитаси жорий йилнинг январь-март ойларида мамлакатдаги ўлим ҳолатларига айнан қайси касалликлар сабаб бўлганини маълум қилди.

2019 йилнинг январ-март ойларида 37,1 мингта ўлим қайд этилган бўлиб, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан ўлим коеффициенти 4,5 промиллени ташкил этди, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 0,2 промиллега камайган (2018 йилнинг январ-март ойларида 4,7 промилле бўлган).

Ушбу даврда қайд этилган ўлимларнинг 63,8 фоизи – қон айланиш тизими касалликларидан, 9,0 фоизи – ўсимталардан, 5,2 фоизи – овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 5,1 фоизи – нафас олиш аъзолари касалликларидан, 4,3 фоизи – бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан,1,4 фоизи – юқумли ва паразитар касалликлардан ҳамда 11,2 фоизи – бошқа касалликлардан вафот этган.

Рўйхатга олинган 1 ёшгача вафот этган болалар сони 1,6 минг нафарни ташкил этиб, уларнинг 52,1 %и – перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 20,3 фоизи – нафас олиш аъзолари касалликларидан, 16,0 фоизи – туғма аномалиялардан, 2,1 фоизи – бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 2,1 фоизи – юқумли ва паразитар касалликлардан, 0,7 фоизи – овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан ва 6,7 фоизи – бошқа касалликлардан вафот этган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жазо муддатини икки баравар ўтаган “бирлик” фаоли қамоқдан чиқди

“Бирлик” халқ ҳаракати партиясининг Наманган вилояти раиси бўлиб ишлаган 70 яшар Муҳаммадали Қорабоев 11 йиллик қамоқдан сўнг озодликка чиқди. (more…)

2 ой аввал россияга ишлагани кетган ўзбекистонликни қозоғистондан жасадини топишди

Қозоғистонда қишда музлаб қолган ўзбекистонлик йигитнинг мурдасини топишди. Маълум бўлишича, фуқаро Қозоғистоннинг Россия билан чегарасини кесиб ўтмоқчи бўлган. 17 апрель ...

Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? 2-мақола

Таниқли журналист Тошпўлат Раҳматуллаевнинг «Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак?» сарлавҳали мақоласининг давоми «Новости Узбекистана» нашрида эълон ...