Ўзбекистонда олий маълумот олиш даражаси Африкадагидек бўлиб қолди

Кадрларга муҳтожлик – «кадрларга ташналик»ни кузата туриб, шуни англамоқдаманки, охирги 27 йил мобайнида олий маълумот олишга нисбатан онгли тарзда амалга оширилган чеклов узоқ мақсадларни кўзлаб қилинган. Натижада омманинг табақалашуви ҳамда қатламлашиши юзага келди. Олий таълимни эгаллаш даражаси эса Африкадагидек бўлиб қолди. Бу эса қўшни мамлакатларга нисбатан уч баробар пастдир.

Ажратилган квота-ўринлардан босқичма-босқич воз кечмоқдамиз, бироқ хусусий ОЎЮдан воз кечиш олий таълимнинг кескин пасайишига олиб келди. Юз-икки юз талабани қабул қилаётган хорижий ОТМ филиаллари бу масалани ҳал қила олмаяпти. Ҳар йили 650.000 нафар мактаб битирувчиси меҳнат бозорига чиқмоқда. Москва-корейс-турк-яна қандайдир ОЎЮларининг бўлимларини ҳар йили юзтадан очиш шарт.

Масалани ҳал этишнинг ягона йўли – соҳани либераллаштириш орқали хусусий ОЎЮ фаолиятини йўлга қўйишдир.

Давримизга оид чизги ва қайдлар: Бир қанча ишбилармонлар ўз маблағига (давлатдан бир тийин олмай) Москвадаги «Skolkovo»га тенг келадиган ўзларининг ҳар тарафлама қулай бизнес-мактабларини очишмоқчи, бироқ мана бир неча ойдирки, уларга Тошкент вилоятидан жой ажратиб бера олишмаяпти. Наҳотки, ёшларнинг таълим олиши ҳеч кимга керак бўлмаса?

Тўғри йўналишда кетаётганимизга ишончингиз комилми?


Муаллиф:Азиза Умарова

Манба: Телеграм канали

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бозорларда мардикор аёллар сафи камаймаяпти

15-28 май кунлари Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан бир гуруҳ аёллар «OPEN WORLD» дастури орқали Америка Қўшма Штатларининг Род-Айленд штатига ўқув-курсларига ...

Россияда мактаб ўқувчилари ўзбекистонликка йўқотган 220 минг рубль пулини топиб беришди

Россиянинг Салехард шаҳрида Ўзбекистон фуқаросига йўқотган пулини топиб беришда ёрдам берган мактаб ўқувчилари тақдирланди. Бу ҳақда Россиянинг Ямал-Ненец автоном округи ИИВБ ...

Болаларни неча ёшдан бошлаб китоб ўқишга жалб қилиш керак?

Олимлар томонидан ўтказилган янги тадқиқот натижаларига кўра, ота-она ўз фарзандининг олти ойлик вақтидан бошлаб унда билим кўникмалари ва яхши хотирани шакллантириши мумкин. ...