Қаршидаги институтнинг иқтисодиёт факультети декани 400 доллар пора билан қўлга тушди

Қашқадарё вилояти Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтининг иқтисодиёт факультети декани Х.А. 4-курс талабалари О.А. ва Қ.М.ни институт талабаси сафидан чиқариш билан қўрқитиб, уларнинг ҳар биридан 200 АҚШ доллари талаб қилган. Декан 400 АҚШ долларини хизмат хонасида олган вақтида эса…

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Қашқадарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда декан ашёвий далиллар билан ушланган.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Х.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Манба:ЎзА

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“gallup” омма фикрини ўрганиш маркази хулоса қилади: ‘ўзбекистонликлар дунёдаги энг хушчақчақ учта халқдан биттаси’?…

Қўқоннинг саланг бозорида хижоб дўконлари мухрланмоқда

"Саланг улгуржи-чакана савдо бозори"(Қўқон Оптом бозори)да соқол ва хижоб учун очиқ кураш бошланди. Бу ҳақда фейсбук фойдаланувчиларидан бири ўз саҳифасида ёзмоқда. Унинг ...

Душанбеда талаба қиз ўз ихтиёрисиз тўйга норозилик сифатида жонига қасд қилди

Ўтган дам олиш кунларида Тожикистон миллий университети биология факультетининг II курс талабаси бўлган қиз - Зокирамоҳ Холбоева 4 қават деразасидан ўзини ташлаб, жонига қасд ...