Жорий йилда Ўзбекистондан 2863 киши кўчиб кетди

2019 йил январь-март ойларида доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасидан хорижий мамлакатларга кўчиб кетганлар сони эса 2863 кишини ташкил қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳисоботига таяниб “Соф.уз” сайти ёзмоқда.

Шундан 47,9 фоизи Қозоғистонга, 45,6 фоизи Россияга, 1,1 фоизи Исроилга, 0,7 фоизи АҚШга 4,7 фоизи эса бошқа давлатларга мос келади.

Қайд этилишича, жорий йил бошидан бери доимий яшаш учун Ўзбекистонга хорижий мамлакатлардан кўчиб келганлар сони 767 кишини ташкил этди. Маълум бўлишича, шундан Тожикистондан 26,2 фоиз, Қозоғистондан 24,9 фоиз, Россиядан 21,4 фоиз, Қирғизистондан 16,4 фоиз ва бошқа давлатлар эса 11,1 фоиз киши кўчиб келган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Исмат хушев билан юзма-юз, ёҳуд иккиланиш қанча давом этади?

Хориждаги ўзбек журналисти Исмат Хушев билан ғойибона суҳбат. 2012 йилда муҳожирликда ташкил қилиниб, Канаданинг Торонто шаҳридан эшиттиришлар бераётган "Дунё ўзбеклари " ...

Иқтисодиётимиз қуйига шўнғимоқда(ми)?

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 20 ноябрь куни 2017 йилнинг 1 декабридан ойлик иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида ...

Ўзбекистон республикасининг жиноят кодексига тиланчилик тўғрисида модда киритилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва ...