Андижонда Миллий гвардия ходими ЙТҲга учраб вафот этди

23 апрель куни Андижон вилоятининг Олтинкўл тумани ҳудудидан ўтган Балиқчи–Андижон автомобиль йўлида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига таяниб «Дарё» ёзмоқда.

Хўжаобод туманида яшаган ҳайдовчи, Миллий гвардия вилоят қўриқлаш бошқармаси алоҳида батальон сафдор ходими Н.Д. хизматдан ташқари вақтида ўзига тегишли бўлган Nexia русумли автомобилини бошқариб бораётиб, бошқарувни йўқотиб йўл четида оқиб ўтган ариққа тушиб кетган.

Натижада машина салони сувга тўлган, ҳайдовчи ундан чиқа олмай воқеа жойида вафот этган.

Хабарда айтилишича, ушбу иш юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Гулистонда янги йил байрами — пуллик бўлди

​​ Сирдарё вилояти маъмурий маркази Гулистон шаҳридаги Президент Шавкат Мирзиёев топшириғи асосида тўлиқ қайта реконструкция қилинган шаҳар истироҳат боғига кириш Янги йил ...

Ўзбекистонликлар уч ойда салкам 6 трлн сўм пулни банкоматлар орқали нақдлаштирган

Йил бошидан буён АТМ (банкомат) қурилмалари орқали ўтказилган нақд пул бериш амалиётлари сони 11,3 млн.тани, миқдори эса 5 трлн 939 327 млн. сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Ягона ...

Хабарларнинг ҳиссиз талқини (давоми)

Ер ҳам боладай тарбия истайди. Уни тинмай парвариш қилиш керак. Ҳа, тинмай. Шунда у меҳнатига яраша мўл ҳосил беради. Бизнинг томарқамиз қўшниларимизникидан кичик бўлсада, ...