2019 йилда нефть нархи кутилгандан пастроқ бўлади 

Жаҳон банки прогнозларига кўра, 2019 йилда нефть хом ашёсининг ўртача нархи бир баррел учун 66 доллар, 2020 йилда эса 65 долларни ташкил этади. Бу октябрдаги прогнозларга нисбатан пастроқ демакдир. ЖБ матбуот релизида қайд этилишича, нархларнинг тушишига айни вақтда жаҳон иқтисодиётидаги ўсиш истиқболлари кутилгандан пастроқ бўлиши тахмин қилинаётгани ҳамда АҚШда нефть қазиб олиш ҳажмининг ўсгани ўз таъсирини кўрсатмоқда, деб ёзади «Газета.uz»  нашри.

Апрелда халқаро молия институти эълон қилган «Товар-хом ашё бозорлари истиқболлари» ҳисоотида 2018 йилнинг иккинчи ярмида металл нархларининг кескин тушиб кетиши 2019 йилда уларнинг қайта тикланиши билан ўрин алмашади.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархлари, прогнозларга кўра, жорий йилда 2,6 фоизга пасаяди, бироқ 2020 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми пасайиши ҳамда энергия ва ўғитлар нархларининг ўсиши яна ўсишни келтириб чиқаради. Савдо муносабатларидаги кескинликлар эса нархларнинг тушишига олиб келиши мумкин, бироқ электр энергияси харажатлари юқорилиги боис нархлар кутилгандан кўпроққа ўсиши ҳам эҳтимолдан йироқ эмас.

2018 йил сўнгида нефть нархи кескин тушиб кетиши ортидан жорий йил бошидан буён ОПЕК ташкилотига аъзо давлатлар ва уларнинг шериклари қазиб олиш ҳажмини қисқартирди. Шунингдек, Венесуэла ва Эрон ҳам қазиб олишни қисқартирди. АҚШда эса 2018 йилда сланецли нефть қазиб олиш ҳажми кескин оширилди ва бу ҳолат келгусида ҳам сақлаб қолиниши кутилмоқда. Барча энерготашувчилар, жумладан табиий газ ва кўмир нархи 2019 йилда ўтган йилги кўрсаткичдан ўртача 7,9 фоиз паст бўлиши прогноз қилинмоқда.

Ҳисоботда қайд этилишича, мамлакатлар томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг кескин ўзгариши оқибатларини юмшатиш бўйича амалга оширилган чоралар уларнинг фуқаролари учун кутилган самараларни бериши мумкин.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ислом полвон

ИСЛОМ ПОЛВОН, Исломқул Султонқулов (?—Қўқон—1923) — Фарғона водийсида Совет тузумига қаршилик кўрсатиш ҳаракатининг бош қўмондони (1923). Мутасаввиф шайх ва полвон сифатида ...

Ақш фуқароси зокир алиев конституциявий тузумга тажовузда айбдор деб топилди ва жарима билан озод қилинди

4 июль куни Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди асли чироқчилик АҚШ фуқароси Зокир Алиев устидан ҳукм чиқарди. (more…)

“бу илтифот эмас, миллий адабиётни бойитиш!”

Ўзбекистон ва Тожикистон давлатлари орасида узоқ йиллик узилишдан сўнг нафақат, иқтисодий, балки маданий соҳаларда ҳам алоқалар тикланмоқда. 2017 йилнинг май ойида Душанбе ...