Ўзбекистонда чиқиндиларни саралаб топширганлар рағбатлантирилади

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси аҳолини чиқиндиларни саралашга рағбатлантириш учун Clean City лойиҳасини тайёрламоқда, дея хабар қилди «Газета.uz» нашри.

Лойиҳа 23 апрель куни маиший қаттиқ чиқиндиларни бошқариш соҳасида фаолият кўрсатаётган ташкилотлар учун ташкил этилган давра суҳбатида Экология қўмитасининг абонент хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва биллинг тизимини жорий этиш бўлими бошлиғи Даврон Абдуллаев томонидан тақдим этилди.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, лойиҳа чиқиндиларни қайта ишлаш заводларнинг сараланган чиқиндиларни қабул қилиш пунктларини очишни кўзда тутади. Тизимни бир ой ичида ишга тушириш режалаштирилмоқда.

Қабул пунктларига сараланган чиқиндиларни топширган фуқароларга ID-карталар тақдим этилади. Ушбу карталарга топширилган ҳар бир килограмм чиқинди учун пул тўлови туширилади, маблағларни эса лойиҳа ҳамкорларининг савдо шохобчаларида сарфлаш мумкин бўлади.

Лойиҳани қаттиқ маиший чиқиндилар борасидаги кластерлар ва чиқиндиларни қайта ишлаш заводлари қўллаб-қувватлади. Улар ўртасида ўз вақтида сараланган чиқиндиларни етказиб берувчиларга нақд ёки пул ўтказиш йўли билан тўлов қилиш масаласида баҳслар мавжуд эди. Бугунги кунда чиқиндиларни саралаш билан расмий мақомга эга бўлмаган жисмоний ва юридик шахслар шуғулланмоқда. Шу сабабдан соҳада қўшилган қиймат солиғини тўлашдан қочишга имконият туғдирувчи «соядаги иқтисодиёт» катта устунликка эга эди.

Даврон Абдуллаевнинг таъкидлашича, тизим чиқиндиларни саралаб қабул қилувчи ва уларни қайта ишловчилар ўртасидаги оралиқни олиб ташлашга имкон беради. Лойиҳа ҳар бир тур бўйича йиғилган чиқиндилар миқдори ва қаттиқ маиший чиқиндиларни қабул пунктларига топширган жисоний шахслар даромадлари бўйича шаффоф ҳисоб-китоб юритилишига имкон туғдиради.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Арманистон матбуоти: «бабаян миллатчилик қурбони бўлди»

Яқинда Ўзбекистон футбол федерацияси қарорига биноан миллий терма жамоанинг собиқ бош мураббийи Самвел Бабаян футболга алоқадор барча фаолиятдан умрбод четлатилгани ҳақида ...

Ҳар бир ишни адолатли ҳал этса бўлади

Бугун Ўзбекистоннинг турли ерларидаги бузди-бузалоқлар, минг хайрли ниятда бўлмасин, ижтимоий адолат кескин бузилишига сабаб бўлмоқда. Шу муносабат билан икки воқеа эсимга ...

Москвада ўзбекистонликлар ва қирғизистонликлар муштлашди – бир киши ҳалок бўлди

Ҳодиса Некрасовка туманидаги Вертолетчиклар кўчасида жойлашган уй қаршисида юз берган Москвадаги қурилиш объектларининг бирида Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари муштлашуви ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400