Ўзбекистон Хитойга қовун, анор, узум, лимон ва бошқа маҳсулотларни экспорт қилишни режалаштирмоқда

Хитой Халқ Республикаси пойтахти Пекин шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Э.Ғаниев, “Ўздавкарантин” инспекцияси бошлиғи И.Эргашев Хитойнинг Божхона маъмурияти бошлиғи Ни Юфен билан фитосанитар талаблар асосида қатор маҳсулотлар экспортини амалга ошириш борасида музокаралар ўтказди. Бу ҳақда “Ўздавкарантин” инспекцияси матбуот хизматига таяниб «ЎзА»  хабар қилди.

Учрашувда томонлар Хитойга қовун экспортига фитосанитария рухсатномасини бериш тартибини муҳокама қилди. Хитой томони Инспекциядан олинган техник маълумотларга асосан, зараркунанда хавфини таҳлил қилиш жараёни якунланганини таъкидлади. Хитой давлати қонунчилигига кўра, мутахассислар қовун далаларини атрофлича текширувдан ўтказади. Якунда тегишли ҳужжат имзоланиб, ушбу маҳсулотлар импортига рухсат берилади.

 

Бундан ташқари, 2019-2020 йилларга мўлжалланган идоралараро ҳамкорлик дастури лойиҳаси кўриб чиқилди. Икки йиллик муддатни ўз ичига олган мазкур ҳужжатда Ўзбекистондан Хитойга қовун, анор, узум, лимон ва бошқа маҳсулотлар экспорти масаласи кўзда тутилган. Ушбу лойиҳа ҳужжатлари жорий йилнинг май ойида хитойлик мутахассисларнинг пойтахтимизга ташрифи доирасида имзоланиши мумкин.

 

Учрашувда ўсимликлар карантини тизимида соҳа ходимларининг малакасини ошириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Зоминдаги тарихий объект бузилиш арафасида (сурат)

Тарихга ҳурмат шуми? Ёхуд ўз оёғига болта уриш! Президентимиз томонидан қабул қилинаётган қарор ва фармонлар мамлакатимиз иқтисодиётини ҳар томонлама ривожлантириш, шу орқали ...

“ўзбекистон ҳукумати абдулҳамид ва бошқа минглаб тутқунлар ҳақида маълумот берсин!”

"Афғонистон фуқароси 13 йилдан буён экстремизмга оид мавҳум айбловлар билан Ўзбекистон қамоқхонасида ушлаб турилибди", дейилади халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ...

Сарвархон бузрукхонов олий ва ўрта махсус таълим вазирига ўринбосар бўлди

Сарвархон Бузрукхонов Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.                                 ...