Туркияда 200 дан ортиқ ҳарбий қўлга олинди

Туркияда FETO маърузачиси Фетхулла Гюлен ҳаракатига алоқадор деб гумон қилинган 210 нафар ҳарбий хизматчи қўлга олинди. Бу ҳақда «Корреспондент.net»га таяниб «Дарё» нашри ёзмоқда.

Хабарда айтилишича, полиция ва жандарма кучлари Истанбулда ва вилоятларда фаолият кўрсатаётган ҳарбий хизматчиларни қўлга олиш учун бир вақтнинг ўзида операция бошлаган.

Қўлга олинганлар орасида 5 нафар полковник, 7 нафар пополковник, 14 нафар майор, 33 нафар капитан, 49 нафар лейтенант ва 102 нафар сержант бор. Шунингдек, 115 нафар ҳарбий суд қарори билан қамалган.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йил 16 июлга ўтар кечаси Туркияда ҳарбий тўнтариш қилишга уринишлар бўлган, аммо амалга ошмаган эди.

Туркия ҳукумати АҚШда яшовчи Фетхулла Гюленни тўнтариш ўтказишни ташкил қилишда айблаган. Ўз навбатида, Гюлен бу айбловни рад этган.

Шундан сўнг, Туркияда Гюленнинг тарафдорларига нисбатан оммавий қатағонлар бошланган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жаҳон бозорида нефть нархи арзонлади

Нефтнинг бир баррели жаҳон бозорида апрелнинг охиридан бери биринчи марта 100 доллардан пастга тушди. Мутахассислар буни рецессия эҳтимолининг ортиши ва қора мойга талабнинг ...

Миср тарихи

XVI асрда кўпчилик араб мамлакатлари Усмонийлар томонидан босиб олинди. Мамлуклар ҳукмронлиги остида бўлган Миср ҳам биринчилардан бўлиб ўз мустақиллигини йўқотди. 1517 ...

Энергетика вазири алишер султоновнинг ваъдалари ёлғон бўлиб чиқди

Эсласангиз, аҳоли ўртасида электр ва газ нархининг кескин кўтарилиши ҳақида гап-сўзлар болалаб кетгандан кейин энергетика вазири Алишер Султонов расмий изоҳ берганди: «Яқинда ...