Шаҳрам Ғиёсов илк чемпионлик камарини қўлга киритди

Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов (8-0, 6 КО) навбатдаги жангида ғалаба қозониб WBA International чемпионлик камарини қўлга киритди. Бу ҳақда  “stadion.uz” ёзмоқда.

Инглвуд шаҳридаги Форум саройида бўлиб ўтган бокс оқшомида Шаҳрам Ғиёсовга америкалик собиқ чемпионлик учун даъвогар Эммануэль Тэйлор рақиблик қилди. 10 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди ва унда Шаҳрам Ғиёсов тўлиқ устунлик қилди. Ҳакамларнинг икки нафари 99-91 ҳисобида Шаҳрам Ғиёсов ғалабасини қайд этган бўлса, яна бир ҳакам 97-93 натижасини қайд этди.

Ҳакамларнинг бир овоздан берган овозларига кўра ғалаба қозонган Шаҳрам Ғиёсов ўзининг илк чемпионлик камари WBA International камарини қўлга киритди. Олдинроқ Шаҳрам WBA InterContinental чемпионлик камари учун жанг қилиши хабар берилганди. Аммо маълум бўлишича, у WBA International камари учун жанг қилган ва ушбу камар соҳибига айланган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Украинада овоз бериш якунланди. экзитполга кўра зеленский мутлақ ғолиб

Украинада президентлик сайловларининг иккинчи турида овоз бериш жараёни якунланди. Миллий экзитпол маълумотларига кўра, шоумен Владимир Зеленский президентлик сайловларида ...

Паспорт ололмаётган жамшид каримов оч-наҳор қолди

Ўзбекистонда руҳий касалликлар шифохонасида сал кам 11 йил мажбурий ва яширин сақланган журналист Жамшид Каримов озод этилиганидан олти ой ўтиб ҳам унга паспорт берилмаяпти. ...

Гулнора каримова сиёсий ӯйин қурбони

ГУЛНОРА КАРИМОВА  "Бирдамлик" Халқ-демократик ҳаракатининг раҳбари Баҳодир Хон Туркистон билан суҳбат.  -- Ҳурматли Баҳодир Хон Туркистон, рости, Сизнинг сиёсий қарашларингиз ...