Петербургга Ўзбекистондан олиб келинган 20 тонна редиска ва карам киритилмади

Петербургда Ўзбекистондан катта миқдордаги янги сабзавот маҳсулотларини олиб кириш тақиқланди. Бу ҳақда 26 апрель куни Россельхознадзорнинг Петербург, Ленинград ва Псков областлари бўйича бошқармаси матбуот хизмати хабар берди, деб ёзади “Кун.уз” нашри.

Сабзавотлар Шушари қишлоғидаги вақтинчалик сақлаш омборхонасига жойлаштирилган. Тақиқ сабзавотларда маркировка ва маҳсулот номи йўқ бўлганлиги сабабли қўйилган.

Қайд этилишича, шунинг учун Петербургга қарийб 21 тонна оқ бошли карам, гулкарам ва редискани олиб кириш тақиқланган.

Бундан олдин, Ўзбекистондан Россияга қўл юкида мева-сабзавотлар олиб киришга рухсат берилганди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“электр энергиясини четга сотадиган ўзбекистонда халқ ўрта асрдагидай яшамоқда”

  ​ "Бугунги Наманганнинг аҳволи мана шу. Зулматда ўтирибмиз. Наманган шаҳрининг микрорайонларида свет ўчиши оддий ҳолат бўлиб қолди. Мана бугун, масалан, соат 21:00 да ...

Косонсойдаги 800 ёшли чинор кесиб ташландими?

Кейинги кунларда ижтимоий тармоқларда Косонсой шаҳри марказидаги улкан чинор дарахти кесиб юборилаётгани, маҳаллий аҳоли бунга қарши бўлсада раҳбарлар эътибор қаратмаётгани ...

Миб жанубий корея корхонасидан 5 млрд сўмга яқин маблағни ундирди

Мажбурий ижро бюроси Мирзо Улуғбек тумани бўлими 4 миллиард сўмдан ортиқ маблағни хорижий компания фойдасига ундириб берди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро ...