Ўзбекистон халқ шоирлари Усмон Азим ва Маҳмуд Тоир ўтирган машина ЙТҲга учради

Ўзбекистон халқ шоирлари Усмон Азим ва Маҳмуд Тоир ўтирган автомашина Андижон вилоятининг Марҳамат туманида йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси хабар бермоқда.

 

Унинг айтишича, ушбу машинада шоир ва журналист Нодир Жонузоқ ҳам бўлган. Ҳодиса Андижон вилоятига халқ шоири Муҳаммад Юсуф хотирасига бағишланган тадбирларда иштирок этиш учун борилган вақтда юз берган.

Ахборот манбаси сўзларига кўра, автомашинада бўлганлар жиддий даражада жароҳат олмаган. Улар айни дамда Тошкент шаҳрига етиб келишган.

Фақат Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим ҳозирги вақтда пойтахтдаги шифохоналардан бирига ётқизилган.

 

Бўлишинг:

Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400