Андижон туманига «пичоққа илинадиган раҳбар йўқ»лиги учун вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи муваққат ҳоким бўлди

Андижон вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Фурқатбек Бузруков Андижон тумани ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида иш бошлаган. Бу ҳақда, «Xabar.uz» асосланиб, “Дарё” нашри ёзмоқда.

Фурқатбек Бузруковнинг Андижон тумани жамоатчилигига вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Абдужаббор Эгамбердиев таништирган. Айни вақтда, ушбу туманга етти йил раҳбарлик қилган Улуғбек Исомиддиновнинг ўз вазифасидан озод этилгани ҳақида расмий маълум йўқ.

Норасмий маълумотларга кўра, Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов йиғилишларнинг бирида Улуғбек Исомиддинов айни пайтда бетоблиги, саломатлигини тиклаб олгач, яна вазифасини давом эттиришини маълум қилган.

«Исомиддиновга саломатлик тилаган ҳолда айтамизки, раҳбар одам бирор сабаб билан вазифасини давом эттира олмаса, унинг ишини муовинлари бири вақтинча адо этади одатда. Андижон туман ҳокимининг бир эмас, бир неча ўринбосари борлигига қарамай туманга раҳбарлик қилиш вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғига юклатилгани бироз ажабланарли, албатта. Манбамизга кўра, бу ҳолатни вилоят раҳбарияти ‘пичоққа илинадиган’ кадр йўқлиги билан изоҳлашган», — деб ёзади «Xabar.uz».

Аввалроқ, 2019 йил мартида Андижон вилояти ҳокимлиги нашри — «Андижоннома»да Андижон тумани ҳокими Улуғбек Исомиддинов ҳақида катта танқидий мақола эълон қилинган эди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Москва полицияси ўзбекистон фуқаросини отиб ўлдирди

Россиянинг Москва бўйича ИИВ ББ матбуот хизматининг маълум қилишича полиция ходими қочиб кетишга уринган ўзбекистонликни отиб ўлдирди, деб ёзади “Соф.уз” сайти. “7 июнь куни ...

Зеленский: «россия 200 мингдан ортиқ украиналик болани ўғирлаб кетди»

«Россия катталарни ҳам, болаларни ҳам зўрлик билан олиб чиқиб кетмоқда. Бу Россиянинг энг даҳшатли уруш жиноятларидан биридир. Россия уруш бошлангандан бери етимхоналардаги ...

Меҳнат муҳожирлари ўзбекистоннинг кўринмас кучи

Республиканинг бир неча вилоятларида бошқа туманларга қараганда илгорроқ туманлар бор. Ғиждувон тумани ҳам шунақа туманлардан биттаси. Бу туманнинг аҳолиси тадбиркорлиги ...