Ўзбошимчалик билан қурилган уйларни қонунийлаштириш бўйича акция якунланишига 2 кун қолди

Ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни қонунийлаштириш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси якунланишига 2 кун муддат қолди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизматига таяниб “Соф.уз” маълум қилмоқда.

Ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга мулк ҳуқуқини олиш учун иморат жойлашган ҳудуддаги Давлат хизматлари маркази орқали туман (шаҳар) ҳокимининг номига ариза берилади.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

– мурожаат этувчининг паспорти нусхаси;

– мурожаат этувчининг оила аъзолари ҳақида ҳамда ер участкасига эгалик қилган муддатлари ва иморат қурилган вақт тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг маълумотномалари.

Мурожаат этувчидан бошқа маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.

Аризани кўриб чиқиш учун энг кам иш ҳақининг 5 баравари миқдорида бир марталик йиғим (1 013 650 сўм) ундирилади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туркманистон ҳукумати аёлларнинг сочларини қисқартиришни ва бўяшни тақиқлади

Туркманистон ҳукумати аёлларнинг ташқи кўриниши устидан назоратни кучайтирди. Бу чора аёлларга сунъий тирноқ, киприк қўйиш ва ботокс қўйишни тақиқловчи қонун қабул ...

Тожикистонда радиоканаллар эмомали раҳмон асарларини ўқиб эшиттиришга мажбур

Тожикистон телевидение ва радиоэшиттириш қўмитаси ҳамма давлат ва хусусий радиокомпаниялар зиммасига мамлакат президенти Эмомали Раҳмон асарларининг бадиий ўқиб ...

Косонсойдаги 800 ёшли чинор кесиб ташландими?

Кейинги кунларда ижтимоий тармоқларда Косонсой шаҳри марказидаги улкан чинор дарахти кесиб юборилаётгани, маҳаллий аҳоли бунга қарши бўлсада раҳбарлар эътибор қаратмаётгани ...