Ўзбекистонда ғалла тўлиқ ўриб олинмагунча комбайнларнинг фермер даласидан чиқиб кетишига йўл қўйилмайди

Ҳукумат қарори (357-сон, 26.04.2019 й.) билан Қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан етиштирилган бошоқли дон экинлари ҳосилдорлиги ва ялпи ҳосилини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда телеграмдаги “Ҳуқуқий ахборот”  канали ёзмоқда.

Низомга мувофиқ, туман ҳокими қарори билан ғалла йиғимини ташкил этиш ҳамда бошоқли дон ялпи ҳосили ва ҳосилдорлигини аниқлаш мақсадида ўрим-йиғим отрядлари тузилади.

Ғалла тўлиқ ўриб олинмагунча комбайнларнинг фермер даласидан чиқиб кетишига йўл қўйилмайди.

Ўрим-йиғим бошланишидан олдин 41 центнер ва ундан юқори ҳосил тўплаш ҳақида хулоса берилган корхоналарга дастлабки босқичда топширилган дон қийматининг 100 фоизи миқдорида ҳисоб-китоб қилинади.

Қолган корхоналар учун эса 85 фоизи миқдорида ҳисоб-китоб қилинади.

Ҳисоб-китоб қилишда ҳосилдорлик 41 центнер ва ундан юқори бўлганда устама, 40 центнердан кам бўлганида эса чегирма қўлланилади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қўқондаги коллежнинг бир неча ходими ўқувчи қизларни зўрлашда гумонланмоқда

Қўқон шаҳридаги махсус енгил саноат коллежи ходимларидан бир нечтаси ўқувчи қизларни зўрлашда гумонланмоқда. Бу ҳақда Turon24 нашрига вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ...

Озодликнинг  гаштли  онлари

“Кишанланган қалблар” асарининг муаллифи,  буюк ўзбек ёзувчиси Эврил Турон  бугун менга қўнғироқ қилиб, ноҳақ кишанланиб, ҳибсга олинган яна бир юртдошимизнинг озодликка ...

Уйимиз шу кўприк яқинида. маззами?

"Қашқадарё вилояти Косон туманига қарашли Олатун қишлоғида йўл носозлиги ва кўприкнинг чала қурилгани сабабли халқ зарар кўрмоқда. Олатун қишлоғида жума куни бозор бўлади. Ва ...