Россияда мактаб ўқувчилари ўзбекистонликка йўқотган 220 минг рубль пулини топиб беришди

Россиянинг Салехард шаҳрида Ўзбекистон фуқаросига йўқотган пулини топиб беришда ёрдам берган мактаб ўқувчилари тақдирланди. Бу ҳақда Россиянинг Ямал-Ненец автоном округи ИИВБ матбуот хизматига таяниб “Соф.уз” сайти ёзмоқда.

Гимназия ўқувчилари машғулотлардан қайтаётган вақтда кўчада унутиб қолдирилган пакетни топиб олишади. Пакет ичида Ўзбекистон фуқароси паспорти, бошқа ҳужжатлар ва ичида кўп миқдорда пули бўлган ҳамён бўлган. Икки ўсмир ушбу топилмани зудлик билан полиция бўлимига олиб боришади.

Хабарда қайд этилишича, пакет ичидаги барча ҳужжат ва пуллар билан эгасига аллақачон қайтарилган. Ўзбекистон фуқаросига ҳужжат ва пулларини қайтаришда ёрдам берган болаларга миннатдорчилик изҳор этилган ва уларга ИИББнинг қимматбаҳо совғалари топширилган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекнинг жони шунчалик арзонми?

Кеча Россиянинг Тула областида ўзбекистонлик аёлнинг барчанинг кўз олдида пичоқлаб ўлдирилишини кўрдим. Юрагим ачишиб кетди. Қўлингизга нина санчиб кўринг, тиғ азобини ҳис ...

Ҳам кулгили, ҳам куйдиргули танбеҳ

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган биринчи ярим йилликда давлат бюджетига тушумлар натижадорлигини таҳлил қилиш ва янги вазифаларни белгилаш масалаларига ...

Фарғонадаги мактабда 20 дақиқа давомида партасиз дарс бўлган

Халқ таълими вазирлиги изоҳига кўра, Фарғона шаҳридаги 24-умумтаълим мактабида ўқувчиларнинг полда ўтиргани акс этган суратдаги ҳолат вилоят халқ таълими бошқармаси, вилоят ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400