Россиядан айрим давлатларга пул ўтказмалари миқдори чекланди

 Россияда ишлаётган бир неча йирик пул ўтказиш тизимлари бир қатор Осиё мамлакатларига жўнатилаётган пуллар миқдорини чеклади. Бу ҳақда  “Sputnik” сайти “РИА Новости”га таяниб ёзмоқда.

Western Union ушбу чоралар молия соҳасида амалга оширилаётган товламачиликларнинг олдини олишга қаратилганини хабар қилди. Янги тартибга кўра, Western Union орқали 30 кунда 100 минг рубль ўтказиш мумкин.

«Золотая Корона» тизими орқали Қозоғистонга бир ойда 150 минг ўтказиш мумкин,  Қирғизистонга – 100 минг, Хитой ва Вьетнамга – 1,5 минг доллар.

Contact  тизими эса ўтказмалар миқдорини Қозоғистон ва Қирғизистонга — 600 минг рубль ёки 20 минг доллар/евро миқдорида, Хитойга — 100 минг рубль миқдорида чеклади.

Қизиғи шундаки, Россиядан энг кўп пул ўтказаётган мамлакат – Ўзбекистон борасида ҳеч ким чеклов киритмаган. Эслатиб ўтамиз, ўтган йилда Россиядан пул ўтказмалари ҳажми 4,1 миллиард долларга тенг бўлган эди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон банкларда долларни сотиш курси 9200 сўмга етди

Ўзбекистон тижорат банклари хорижий валютани сотиш ва сотиб олиш курсини яна оширишди. 19 августдан бошлаб қатор банклар долларни 9150 сўмдан, еврони 10 510 сўмдан сотиб ...

Энди ўзбекистонда ҳайвонларга озор бергани учун жавобгарлик қатъий бўлиши кутилмоқда

Фуқаро Алан Пономарёвнинг петиция мурожаати «Менинг фикрим» порталида 10 мингдан ортиқ овоз тўплаб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига юборилганди., деб ёзади “Кун.уз”. ...

Навоийда тўрт киши газдан заҳарланди

Жорий йилнинг 28 октябрь куни тахминан соат 16:00 да Навоий вилояти «Навоийазот» АЖга қарашли ПВХ заводида номаълум куйдирувчи газдан ингаляцион заҳарланиш юз берган. Бу ...