Фарғонада маҳалла посбони қўшнисини уриб ўлдирди

Фарғонада маҳалла посбони вазифасида ишлаган фуқаро ўзаро жанжал оқибатида оғир тан жароҳати етказган шахснинг ўлимига сабабчи бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Р.О. Фурқат туманидаги «Чек кўприк» маҳалла фуқаролар йиғинида жамоатчилик тузилмаси раҳбари вазифасида ишларди. У 2018 йил 27 октябрь куни соат 22−00ларда ҳамқишлоғи билан спиртли ичимлик ичиб, уйига қайтаётганида маст бўлган қўшниси К.С. билан ўзаро гап талашиб, жанжаллашади.

Жанжал давомида К.С. маҳалла посбонининг юз қисмига бош соҳаси билан бир маротаба уриб, енгил тан жароҳати етказган. Р.О. қўшнисини тинчлантириш ўрнига муштлашишни давом эттириб, қўл ва оёқлари билан юз қисмига ва баданининг турли соҳаларига қасддан бир неча маротаба уриб, ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати етказиб, унинг ўлимига сабабчи бўлган. К.С.нинг мурдаси шу жойдаги йўл четидан оқиб ўтувчи зовур ичидан топилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида Р.О.нинг яшаш хонадонидан бир жуфт оёқ кийим ва ёниб кетган кийимларнинг қолдиқлари холислар иштирокида далилий ашё тариқасида олинган.

Жиноят ишлари бўйича Фурқат туман судида Р.О.нинг жиноят иши кўриб чиқилиб, унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди билан саккиз йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Кимга нақд пул керак бўлса, банкка мурожаат қилсин

Тез орада Ягона умумреспублика процессинг маркази (UzCard) тўлов тизимидаги узилишлар бартараф этилади. Бу ҳақда Марказий банк расмий баёнот билан чиқди, - дея Халқ сўзи ...

Самарқанд ҳокими ва ечинтирилган аёл ўртасида қандай фарқ бор?

Нега Ўзбекистонда суд қарори чиқмасданоқ, айбланувчига жиноятчи деб қаралади? Нега у ҳақида телевизион лавҳалар тайёрланиб, оммага тақдим этилади? Нега бу каби кўрсатувлар ...

“сувни тежайдиган технологияларнинг афзалликлари” танловига ер-хазина, сув-гавҳар

Маълумотларга қараганда, ер юзида ичишга яроқли сувнинг 70 фоизи қишлоқ хўжалигига сарф бўлар экану шунинг 60 фоизи нотўғри фойдалани,исроф натижасида бекор кетар экан. ...