Самарқанд вилояти собиқ ҳокимининг Юнусободдаги уйи давлат фойдасига ўтказилди

“Jahon.uz” ишончли ўз манбалари орқали қўлга киритган маълумотларга кўра, Самарқанд вилоятининг собиқ, ҳозирги Каттақўрғон туманининг амалдаги ҳокими Аъзамхон Баҳромов 2009 йил 20 январь кунидаги суднинг ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 23 та моддаси тартибида (Ҳоким қандай моддалар тартибида айблангани бизга маълум) айбдор деб топилиб, мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан 3 йилга маҳрум қилинган.

Шунингдек, унга энг кай ойлик иш ҳақининг 600 баравари миқдорида, 12 млн. 519 минг сўм жарима жазоси ва 15 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси Тошкент вилояти жиноий ишлар бўйича суди томонидан тайинланган.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2018 йил 17 июлдаги ажрими билан суд қарорларининг Аъзамхон Баҳромовга оид қисми ўзгартирилиб, тайинланган жазо 8 йил 10 ойга келтирилиб, суд қарорларининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.

Лекин, яқинда бўлиб ўтган Кассация шикоятида Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 4-квартал 67-уйдаги хонадонлардан бири (қайси хонадон эканлиги таҳририятга маълум) судланган ҳокимга тегишли бўлмагани боис қонуний эгасига қайтарилиши сўралган.

Дастлабки тергов органи томонидан 2009 йил 28 июнь куни бу хонадон хатланган бўлиб, собиқ Самарқанд вилояти ҳокимининг жиноят оқибатида топилган даромадларига бошқа мулклари қатори бу хонадонни ҳам сотиб қариндошлари номига ўтказгани аниқланган.

“Jahon.uz” нинг аниқлашича, Кассация инстанция судлов ҳайъати, Тошкент вилоят судининг 2009 йил 20 январдаги ҳукмини ўзгартиришга асос йўқ деб ҳисоблади ҳамда ҳукмдаги хонадонни зарарни қоплашга қаратиш қисми ўзгартиришсиз қолдирилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Илҳом алиев ўзбекистонлик маҳкумни афв этди

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 16 март куни бир қатор маҳбусларни афв этиш ҳақидаги фармойишни имзолаган, деб ёзади телеграмдаги Zed News канали. Фото:regnum.ru Уларнинг ...

Буркина-фасодаги ҳужум оқибатида 50 киши ҳалок бўлди

Буркина-Фасонинг Сахел минтақасида содир этилган қуролли ҳужумда 50 киши ҳалок бўлди. Ҳукуматнинг матбуот котиби Лионел Бильго матбуот анжуманида шанба оқшомида номаълум ...

Жанубий кореяда ўзбекистонликлар жанжали оқибатида бири вафот этди

2019 йил 1 августга ўтар кечаси Кёнгбук провинциясида (Корея Республикаси) юзага келган ўзаро жанжал оқибатида Ўзбекистон фуқароси Р.Т. жароҳат олиб, вафот этди. Бу ҳақда ТИВ ...