МИБ «Бунёдкор» эшикларини муҳрлаб кетди. Клуб ҳисоб рақами «музлатилиши» мумкин

 «Бунёдкор» футбол клуби эшикларини МИБ муҳрлаб кетди. Айни вақтда офисда иш тўхтаган. Бунга «Бунёдкор»нинг собиқ мураббийи Сергей Лушчандан қарздорлиги сабаб бўлган.

Бу ҳақда ПФЛ ходими Диёр Имомхўжаев ўз каналида шундай дейди:

«Сергей Лушчан қарздорлиги бўйича аввал ёзгандим. Мураббий ЎФА қўмиталарини четлаб ўтиб, давлат органларига мурожаат қилгани учун, «Бунёдкор»нинг ундан қолиб келаётган қарздорлик масаласи ЎФА томонидан ўчирилганди.

Сабаби оддий. Биринчидан, ФИФА низомларига кўра ишнинг кўрилиш кетма-кетлиги ЎФА, ФИФА, Спорт арбитраж ва ҳоказо бўлиши керак. Иккинчидан, суд ёки прокуратура каби органлар нодавлат-нотижорат ташкилот ҳисобланмиш ЎФАдан юқори туради, демак, уларнинг қарори бўйича иш кўрилади.

Аслида Лушчан «Бунёдкор» футбол клубидан 800 миллион сўм даъво қилган бўлса-да, иш судда кўриб чиқилганидан сўнг қарздорлик 350 миллион сўм экани аниқланди ва қарор чиқарилди. Кейин эса клуб олдига муҳлат берилган. Кеча мана шу муҳлат ўз якунига етди ва «Бунёдкор» пулни тўлай олмади. Оқибатда Лушчаннинг адвокати гувоҳлигида «Бунёдкор» офисидаги барча хоналар МИБ иштирокида муҳрланди, айни вақтда клубда фаолият олиб бориш имконияти мавжуд эмас. Катта эҳтимол билан жамоанинг ҳисоб рақами ҳам «музлатилади».

Ички аудит текшируви, давлат корхонаси томонидан берилаётган маблағ қандай ишлатилаётгани назорат қилиб борилмаганининг оқибати бу. Шунинг учун ҳам ОФК йилда икки марта аудит текширувини талаб қилади.

Лушчан қайси йилларда жамоада ишлагани, ўша вақтларда нималар бўлгани масаласидан текширув зарур. Айни вақтдаги раҳбарият эса ўша ишлар учун бадал тўлаяпти».


Манба:Хабар.уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Узум сайли кўпчиликнинг кўнглига сиғмаяпти

Айтишларича, Навоий шаҳрида “Узум сайли” ташкил этилибди. Ташкилотчилар уни келгусида анъанавий ўтказиш ниятида эмиш. Бундай тадбирлар бўлгани яхши. Лекин, биринчи навбатда, ...

Синовларда тобланаётган қаҳрамон

Бугун "Бирдамлик" Халқ демократик партиясининг Ўзбекистондаги раҳбари, таниқли сиёсатчи Қаҳрамон Маҳмуднинг таваллуд айёми! Қаҳрамон Маҳмудни ушбу қутлуғ сана билан ...

Беҳзод мусаев давлат солиқ қўмитаси раиси бўлди

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Беҳзод Мусаев Давлат солиқ қўмитаси раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизматига асосланиб “Турон24” хабар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400