«Гранд» радиоси Гулнора Каримованинг эри Рустам Мадумаровга тегишли эканлигини рад этмоқда

«Гранд» радиостанцияси Гулнора Каримованинг эри Рустам Мадумаровга тегишли эканлиги ҳақидаги маълумотларни рад этди, деб ёзади “Дарё” нашри.

«20 йиллик фаолиятимиздан сўнг МИБ вакиллари эшигимизни тақиллатиб, раҳбаримиз ва таъсисчимиз Светлана Хонга радиостанция унга тегишли эмаслигини маълум қилмоқда. Гарчи унинг 2002 йилдан бери эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи барча ҳужжатлар бўлса ҳам. Биз мурожаат қилган ҳеч бир идора бу вазиятга аниқлик киритишга ҳаракат қилмаяпти. Мадумаров деган шахснинг ташкилотимизга алоқаси борлигини далилловчи бирон бир ҳужжат тақдим этилмади, чунки бу иш ‘Maxфий’ тамғаси остида экан», — дейилади радиостанциянинг Facebook’даги саҳифасида жойлаштирилган мурожаатда.

«Гранд» вакилларига кўра, радиони давлат фойдасига олиш бўйича қарор чиқарилган суд мажлиси ҳам бўлиб ўтган, бироқ унга ташкилотдан ҳеч ким таклиф этилмаган. Шунингдек, радио 8 май куни бўлиб ўтадиган аукционга қўйилган ва бошланғич нархи деряли икки баробар арзонлаган.

«Ҳаммаси кимдир радиони қанча суммага харид қилишни ҳал қилиб бўлгани ва энди фақат 8 май санаси келишини кутаётгандек таассурот қолмоқда», — таъкидланади мурожаатда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ички ишлар бӯлими бошлиғи фермерни калтаклаш ҳуқуқига эгами?

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Қарши туманида буғдой режасини бажара олмаган бир неча фермерлар туман ички ишлар бӯлими бошлиғи Жаҳонгир Ражабов томонидан ...

Туркманистон раҳбари оқсоқоллар кенгаши орқали бепул ижтимоий имтиёзлардан воз кечиш ниятида

9 октябрь куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Оқсоқоллар кенгашининг мажлисида электр, газ, сув ва туздан фойдаланганлик учун босқичма-босқич тўловлар ...

Иркутскда ўзбекистон фуқароларини тупроқ босиб қолди

Россиянинг Иркутскида тўрт метрдан ошиқ чуқурликда хандақнинг қулаши оқибатида Ўзбекистоннинг уч нафар фуқароси тупроқ уюми тагида қолди, улардан бир нафари қутқарилди, ...