Дрон аппаратларини Ўзбекистонга олиб кирган ёки улардан фойдаланган киши уч йилгача қамалади

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–534, 02.05.2019 й.) Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Жиноят кодексига учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш учун уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси киритилди.

Мазкур ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолатларда содир этилса саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Шунингдек, учувчисиз учадиган аппаратларни сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини бузиш ҳам жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар 6 ойдан сўнг кучга киради.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“прокурорларнинг ӯзи энг катта ӯғри”

Рузибай Азимий "Прокурорларнинг ӯзи энг катта ӯғри". Бу Ӯзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг эътирофи. Аммо жуда кеч тан олинган эътироф. Оддий халқ ...

Россияда ўзбекистон фуқаросини арралаш дастгоҳи бошини кесиб ташлагани туфайли ҳалок бўлди

Вологда шаҳри Бабаев туманидаги ишлаб чиқариш базасида ишлаган Ўзбекистон фуқароси арралаш дастгоҳи бош қисмини кесиб ташлагани туфайли ҳалок бўлди. Эркак киши воқеа жойининг ...

Абилгазиев: туфлаш бўйича жарима миқдорини кўриб чиқиш зарур

Қирғизистон бош вазири Мухаммедкалий Абилгазиев жамоатчиликда қизиқ баҳс мунозаралар бўлаётган янги қоида бўйича ўз фикрини билдирди. Ёш авлодни тарбиялаш, уларга намунали ...