Самарқандда стадион ўрнида 5 юлдузли меҳмонхона қурилади

Самарқандда 2019—2021 йилларда қуриладиган меҳмонхоналарнинг манзилли рўйхати шакллантирилди. Бу ҳақда вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Фарҳод Мажидовга таяниб “Zarnews” маълум қилмоқда.

Дастурга кўра, Бўстонсарой кўчасида —«Ёшлик» стадиони ўрнида 242 ўринли беш юлдузли меҳмонхона қурилади. Бу лойиҳани амалга оширишни Абу Даби ривожлантириш фонди зиммасига олган.

Шунингдек, Амир Темур кўчасида «Ипак йўли» фонди (Хитой) ва Миллийбанк ҳамкорлигида туризм комплекси лойиҳаси амалга оширилиб, 250 ўринли иккита беш юлдузли меҳмонхона қурилади.

Намозгоҳ ва Муқимий кўчалари ҳамда Бўстонсарой ва Улуғ Турсунов кўчалари кесишмаларида бири 240, иккинчиси 200 ўринли тўрт юлдузли меҳмонхона барпо этиш лойиҳаси ҳам кўриб чиқилмоқда. Бу борада германиялик ташаббускорлар билан келишув шартномалари тайёрланган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Гулистонда икки кунлик чақалоқни 2 млн сўмга сотаётганлар ушланди

Гулистон шаҳри, «Бўстон» МФЙда истиқомат қилувчи фуқаролар чақалоқ савдоси билан қўлга олинди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда. 2019 йилнинг 15 ...

Миришкор туманида 24 бош қўйни ўғирлаган шаҳс ушланди

2019 йил 1 февралга ўтар кечаси номаълум шахс Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида жойлашган фермер хўжалиги дала майдонидан “Чаманзор” МФЙда яшовчи П.Қ.га тегишли 24 бош ...

Абитуриентлардан олинадиган миллиардлар кимларнинг чўнтагига тушмоқда?

Бугун олий таълим муассасаларида ҳужжатлар қабул қилишнинг сўнгги ҳафтаси бошланди. Ҳафта якунида, яъни 15 июль – якшанба куни қабул комиссияларининг охирги иш куни ...