Бойлар Россияни ёппасига тарк этаяпти

Ўтган 2018 йил давомида Россияни 7 минг нафар миллионер тарк этган. Миллионерларни мамлакатни тарк этишлари масаласида фақат Хитойгина Россиядан олдинда. Аммо, Хитойда аҳолининг ҳам, шунга ҳамоҳанг миллионерларнинг ҳам кўплигини инобатга олсак Россияда аҳвол ёмонроқ эканини кўрамиз.

Global Wealth, Migration Review консалтинг компанияси New World Wealth тадқиқотларига кўра, россиялик миллионерларнинг аксарияти ўзига доимий яшаш жойи учун Австралия, АҚШ ва Канадани танламоқда. Бу ҳақда “Лента.ру” сайтига таяниб “Хабар.уз” ёзмоқда.

Миллионерлар кўчиб кетиши бўйича Россия Хитойдан кейин 2-ўринда бормоқда. Ўтган йил Хитойдан 15 минг нафар миллионер дунёнинг бошқа давлатларига кўчиб кетган бўлса, Россиядан кўчиб кетган миллионерлар сони 7 мингтани ташкил этди. 3-ўринда Ҳиндистон – бу давлатдан 5 минг миллионер кўчиб кетган. 4-ўринда эса Туркия- бу давлатдан 4 минг нафар миллионер бошқа давлатларга кўчиб кетган.

Россиялик миллионерларнинг сони 2017 йил июль ойидан 2018 йилнинг бошигача 40 минг нафарга ўсди ва миллионерларнинг умумий сони 172 мингтага етди. Шунга кўра, россияликларнинг 10 фоизидан сал ошиқроғини ташкил этадиган шахслар қўлида мамлакат умумий бойлигининг 82 фоизи жамланган.

Миллионерлар сонининг кўплиги бўйича АҚШ дунёда 1-ўринда туради. Бу мамлакатда 5.285.000 нафар миллионер бор. 2-ўринда Япония, бу мамлакатда 3.162.000 нафар миллионер бор. 3-ўринда Германия, бу мамлакатда 1.365.000 нафар миллионер бор.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туркия ва россия миллий валютада ҳисоб-китоб қилишга келишиб олди

Россия Молия вазирлиги ва Туркия ғазначилик ва молия вазирлиги ҳисоб-китоб ва тўловларни миллий валютада амалга ошириш тўғрисида битимни имзолади. Бу ҳақда РИА ...

Турк тадбиркорларини ўзбекистонга келишдан нима тўсмоқда? ўзбек элчиси уларни қийнаётган муаммолар хусусида

Хорижий салоҳиятли инвесторлар, сармоядорларни Ўзбекистонга пул киритишдан нима тўсиб турибди, деган савол кўпчиликни қийнаб келмоқда. Бу борада турли фикрлар билдирилади ва ...

Омаднинг саккиз сабаби

Ҳаётда ҳар биримиз бахтли, омадли инсон бўлишни истаймиз. Бунинг учун ўқиймиз, ўрганамиз, меҳнат қиламиз. Нима деб ўйлайсиз, муваффақиятга эришишнинг тилсими мавжудмикан? ...