Шерзод Хаджизадаев ишдан олинди

Тошкент шаҳри ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Шерзод Рафатович Хаджизадаев лавозимдан озод этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимиятига таяниб “Kun.uz” сайти ёзмоқда.

Маълумотларга кўра, Шерзод Хаджизадаев 2 май куни президент раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилиши давомида ишдан олинган. У ёш оилаларга имтиёзли кредитлар ажратиш ва кредитларни ўзлаштириш дастурларини амалга ошириш бўйича талаб даражасида ишлар олиб бормагани учун ишдан кетган.

2 май куни Шавкат Мирзиёев раислигида «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури ижросини сифатли ташкил этиш, аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш борасидаги ишлар таҳлилига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури ижроси жойларда мутлақо қониқарсиз ташкил этилган учун республика комиссияси раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда Марказий банк ҳудудий бошқармалари раҳбарлари огоҳлантирилди.

Маълумот учун, Шерзод Хаджизадаев (1973 й. т.) 2018 йил 4 октябрь куни Тошкент ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган эди.

2010 йилдан 2017 йилгача «Трастбанк» раҳбари раҳбари бўлган Хаджизадаев 2017 йил апрелидан 2018 йил кузигача  Марказий банк раиси ўринбосари сифатида фаолият кўрсатган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Боғча пули яна ошди

Кейинги бир йил ичида мактабгача таълим муассасаларига тегишли камчиликлар кўп бора тилга олинди. Республикамиздаги бир неча боғчаларнинг аянчли аҳволи, жумладан, 2017 йилда ...

Милиция жамоат тартибини тузадими ëки бузади?

Sizdan Telegram: Питнак шаҳридан келган видео 0:00:12 0:00:12/0:00:12 ▶ Бевосита линк "Бу видео Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани Питнак шаҳрининг "Халқ банки"да олинган. ...

Ўғлини испанияга юбориб футболчи қилмоқчи бўлган тошкентлик аёл 35 млн сўмга куйди

Яккасарой туман ИИБ томонидан фирибгарлик жиноятини содир этган хусусий тадбиркорга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Яккасарой туман ИИБ матбуот хизмати хабар берди. ...