ТИВ Россияда ўзбекистонлик 3 ёшли бола деразадан йиқилиб, ҳалок бўлганини тасдиқлади

Россияда ўзбекистонлик 3 ёшли бола деразадан тушиб кетиб, ҳалок бўлгани ҳақида ОАВларда эълон қилинган хабар Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) томонидан тасдиқланди.

Маълум бўлишича, воқеа 2019 йилнинг 1 май куни Россиянинг Ленинград вилояти Всеволожск шаҳрида содир бўлган. Бола уйнинг 4-қаватида жойлашган хонадон деразасидан йиқилиб тушиш оқибатида вафот этган.

Мазкур хабар Ленинград вилоятининг тергов органлари томонидан тасдиқланган ҳамда Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан назоратга олинган.

«Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради», — дейилади вазирлик ахборотида.

Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангельск вилояти, Калининград вилояти, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград вилояти, Мурманск вилояти, Ненец автоном округи, Новгород вилояти, Псков вилояти, Санкт-Петербург шаҳри, Вологда вилояти) ҳудудида жойлашган ўзбекистонликлар зарур вазиятларда Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-965-029-41-49.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ҳукумат аҳолига бепул кўрсатиладиган тиббий ёрдам рўйхатини ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомни тасдиқлади

30 сентябрь куни ҳукумат “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатини шакллантириш тартиби ...

Хивада бир неча уйлар ёнди

2019 йилнинг 11 август куни соат 14:05 да Хива шаҳар “Сангар” МФЙ Элобод кўчасидаги 9, 11 ва 7-уйларда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб ...

Хитойда 20 йил аввал вафот этган қизнинг жасади ўғирланди

Хитойнинг Хэбэй провинциясида бундан 20 йил аввал вафот этган қизнинг жасади ўғирланди. Ҳорижий ахборот воситалари марҳум 18 ёшида вафот этганини ёзишмоқда. Фото:AsiaWire ...