Мана бағрикенгликнинг оқибати, мана яхшиликка жавоб

Ўзбеклар бағрикенг-да. Ҳаддан ташқари!!!

Кўп қаватли уйимизда биттагина ўрис оила яшайди, шугина учун маиший эълонлар русчадаям ёзилади.

Дўконимиздаги сотувчи рус, болаларимни юборсам баъзан тушунтиролмай бошқа нарса кўтариб келади.

Русчани билмайдиган хотиним бирон жойга менсиз боришга ийманиб туради, кимдир русча гапириб қолса нима дейман деб.

Кўчадаги кўпчилик рекламалар икки тилда, баъзилари фақат русча (!) ёзилгани ҳеч кимга алам қилмайди.

Ишхонада битта-иккита рус бўлса, мажлислар кўпроқ рус тилида ўтказилади. Аслида улар ҳам ўзбекчани тушунади.

Ҳамма мамлакатларда аэропорт ва самолётлардаги эълонлар давлат тилида ва инглиз тилида айтилади. Фақат Ўзбекистон ҳаво йўлларида ўзбек, рус ва инглиз тилларида эълон қилинади.

Турли қарору йўриқнома дегичларни ўқиб тушунишга қийналсам, русчасига қаранг дейишади. Чунки уни ёзган аҳмоқ эски ҳужжатдан ё интернетдан шундоқ кўчириб қўйган бўлади.

Давлат (!) ташкилотига телефон қилиб ўзбекча гап бошласам, жавоб берувчи русийзабон бўлса, ўзини тушунмаганликка олади. Қийналиб-қимтиниб русча гапиришга мажбурман. Нега шундай?

Чунки бағрикенгмиз, соддамиз. “Ке, шулар тушунмай қолмасин, ке, шуларнинг ҳуқуқи чекланмасин”, деймиз. Ўз она тилида ўқиши, гапириши учун шароит яратамиз. Давлат тилини билишнинг, гапиришинг шарт деб туриб олмаймиз.

Ўз она Ватанимизда ўзимизнинг ҳуқуқимиз лат етса, русчани билмайдиган буғдойранглар ийманса, қийналса, майли деймиз, бағрикенглик қиламиз.

Ҳамма мамлакатларда ишлаш учун давлат тилини билиш шарт. Биз эса қонунларимизда ҳам ишловчиларининг кўпчилиги ўзбек тилини билмайдиган (!) жамоаларда бошқа тилларда ҳам иш юритилиши мумкин деймиз. Бағрикенгмиз-да! Миллатчи эмасмиз.

Энди нима эмиш, рус тилига мақом бериш керак эмиш! Мана бағрикенгликнинг оқибати, мана яхшиликка жавоб.

Биз миллатчилик қилмаймиз. Бошқалар бундан фойдаланиб, ўз тилини, миллий манфаатларини тиқиштиряпти. Нима уларнинг қилаётгани миллатчилик эмасми?!

Манба:Холис фикр

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қувада миб ходимини оёғига темир билан уриб жароҳат етказишди

Сўнгги вақтларда МИБ ходимига қаршилик кўрсатиш, жароҳат етказиш ҳолатлари кузатилмоқда. МИБ Қува туман бўлими давлат ижрочиси Ў.Т (1997 й.т.) қарздор М.Х. дан (1986 й.т.) ...

Ўзбек ёзувчиси каримов ҳайкалига қарши чиқди

Москвада яшаб ижод қилаётган атоқли ўзбек ёзувчиси Темур Пўлатов Россия пойтахтида мустақил Ўзбекистоннинг биринчи президентига ёдгорлик ўрнатилишига қарши чиққан. ...

Нима учун криптовалюталар учун электр энергиясига мутаносиб ҳақ тўлаш керак?

Ўзбекистонда криптовалюталар ишлаб чиқарувчилари учун электр энергияси истеъмоли бўйича тегишли нарх-наволар белгиланиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ...