Токи амалдорлар халқдан уялмас экан, халқ билан ҳисоблашмас экан, бизга бошқа душман шарт эмас

..Бир вилоятнинг травмотология шифохонасида биттагина лифт бор, холос. Ундан фақат оғир аҳволдаги беморларгина олиб чиқилади. Ҳатто оёғини синдириб олганлар ҳам бешинчи қаватга қадар зинадан чиқишга мажбур. Агар ҳушидан кетиб қолиш хавфи бўлса, лифтдан фойдаланиши мумкин, йўқса…

Шу вилоятнинг молия бошқармасига боринг: бинонинг ҳашаматига оғзингиз очилади. Молия ходимлари бўлмиш ёш-ёш йигитчалар учинчи қаватга ҳам Германиядан келтирилган антиқа лифтда кўтарилишади (бу лифтдан фойдаланиш учун оғир аҳволда бўлиш ёки ҳушдан кетиш шарт эмас).

Савол туғилади: шу ҳашаматлар учун ана ўша – лифт етишмагани учун бешинчи қаватга қадар қўлтиқтаёқда чиқишга мажбур бўлаётган халқ вакиллари тўлаган солиқлардан фойдаланилганми? Табиийки, фойдаланилган. Бу – адолатсизликнинг энг хунук кўриниши эмасми?

Токи амалдорлар халқдан уялмас экан, халқ билан ҳисоблашмас экан, бизга бошқа душман шарт эмас. Битта кўзини ёғ босган, халқдан узоқ амалдор юртга зарар келтириш бўйича четдан келадиган мингта ёвнинг ўрнини боса олади.

Дилфуза Комил

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бағрикенгликнинг сарҳади борми, чегараси қаерда?

Миллатимизнинг ғурур ва ифтихорига айланиб улгурган мустақиллик байрамида янграётган ажнабий тилдаги операга ва унинг учун муҳташам залда чалинган қарсакларга ҳамда (ҳар ...

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ шуҳрат ғаниевга берилган синов муддати бошқа мансабдор шахслар учун ҳам ибрат бўлишини маълум қилди

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ Фарғона вилояти ҳокимининг тармоқларда тарқалган нутқига муносабат билдирди. Фарғона вилояти ҳокимининг ижтимоий тармоқларда тарқалган ...

Ўзбекистонда олий маълумот олиш даражаси африкадагидек бўлиб қолди

Кадрларга муҳтожлик – «кадрларга ташналик»ни кузата туриб, шуни англамоқдаманки, охирги 27 йил мобайнида олий маълумот олишга нисбатан онгли тарзда амалга оширилган чеклов ...