Бошқирдистонда 6 нафар ўзбекистонлик аёл ис газидан заҳарланди

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси маълумотига кўра 2019 йил 4 майдан 5 майга ўтар кечаси Бошқирдистон Республикаси Нуримонов туманида олтита аёл ис газидан заҳарланган. Уларнинг барчаси – хусусий уйда яшайдиган ва маҳаллий агрофирмада ишлайдиган Ўзбекистон фуқароларидир. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти хабар берди.

Буни Бош консулхонага Бошқирдистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлади ва маълум қилдики, уларнинг барчаси Нуримонов тумани марказий касалахонасига ётқизилган. Ташхис: ис газидан заҳарланишнинг ўртача даражаси.

Соғлиқ учун ҳеч қандай хавфнинг йўқлиги туфайли барча заҳарланган аёлларга 6 май куни рухсат бериш режалаштирилмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти эслатишича, Россиянинг Волга бўйи федерал округи (Бошқирдистон Республикаси, Марий Эл Республикаси, Мордовия Республикаси, Нижегород вилояти, Оренбург вилояти, Пенза вилояти, Пермь ўлкаси, Самара вилояти, Саратов вилояти, Татаристон Республикаси, Удмуртия Республикаси, Ульянов вилояти, Чувашия Республикаси) ҳудудидаги ўзбекистонликлар зарур вазиятларда мамлакатнинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-967-772-66-00.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ӯзбегимнинг шаънига доғ тушмасин!

Кӯпчилик марҳум президент Ислом Каримовнинг тӯнғич қизи Гулнора Каримовага тегишли бӯлган бойликлар ҳақидаги мақолалар илк бор хориж матбуотида ёритилганини яхши эсласа ...

Дод солсангиз ҳам, йиғласангиз ҳам сизга ёрдам бера олмайман

Анча кунлардан бери электр таъминоти корхонасига фуқаролар келади. Ҳамма қарздор фуқарода ҳар куни пеня қўшилиб қарзи яна кўпайиб бормоқда. Бугун бир пенсионер аёл келди. ...

Москвадаги норозилик намойишига 50 мингдан зиёд киши йиғилди

Москванинг ададемик Сахаров шоҳ кўчасида рухсат берилган акцияга 50 мингдан зиёд киши йиғилди. Бу ҳақда “Газета.уз” сайти ёзмоқда. Келишилган митингдан сўнг Москва марказида ...