Ичан-қалъада яшовчи хиваликлар ўз уйларига пул тўлаб кирадиган бўлди

Хиванинг Ичан-қалъага кириладиган қадимий дарвозаларига турникет ўрнатилди, деб хабар бермоқда “Анҳор.уз”. Энди Ичан-қалъага кириш учун 10 минг сўм тўлаш керак.

Хабарда айтилишича, бу сайёҳлик тушумини ошириш мақсадида қилинган, бироқ маҳаллий аҳоли бундан катта зарар кўрмоқда. Шу билан бирга, музей-қўриқхона илмий котиби Дилмурод Бобожонов Ичан-қалъанинг туб аҳолиси шаҳарнинг ажралмас қисми эканлиги ва улар кўчирилмаслигини маълум қилган.

Ичан-қалъада яшовчи нафақахўрлардан бири шундай дейди: «Мен ‘Ота дарвозаъдан ҳар куни икки марта ўтишимга тўғри келади. Агар ҳар ўтганимда 10 минг сўмдан тўласам, пенсиям ҳам етмай қолади». Улардан яна бири 10 минг сўм тўламаслик учун Ичан-қалъа ичидаги уйига айланма йўллар билан боришга мажбур бўлаётганини айтган.

«Орқа тарафдан бепул кирса бўлади, лекин узоқроқ. ‘Ота дарвозаъдан ўтса пул тўлаш керак. 25 минг сўмлик билетлар ҳам бор, уни тўлаб кирсангиз, музейлар бепул бўлади. Ичан-қалъада яшайдиганлар учун қийин бўляпти, уйимизга киришимизни пуллик қилиб қўйишди», — деган у.

Музей ходими эса бу сайёҳлардан тушумни ошириш учун қилингани, аҳоли бошқа томондан айланиб кириши мумкинлигини айтган. Шунингдек, кейинчалик Ичан-қалъада яшовчи аҳоли учун доимий билет бериш режалаштирилаётганини таъкидлаган (ҳа ақлли бошлар, аввал билетни чиқариб, кейин турникетингни ўрнатмайсанми, дейдиган одам йўқ лекин).

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Оренбургда 16 ёшли ўзбекистонлик қиз осиғлиқ ҳолда топилди

Россиянинг Бузулук туманидаги (Оренбург вилояти) посёлкалардан бирида оиласиЎзбекистондан кўчиб келган 16 ёшли қиз осиғлиқ ҳолда топилган. Бу ҳақда "Аниқ.Уз" сайти маълум ...

Электр энергиясига кўп пул тўламаслик учун нима қилиш керак?

Сифатли ва барқарор коммунал хизмати бутун дунё бўйича танқис ҳамда қиммат ҳисобланиши сир эмас.  (more…)

Самарада заҳарланган 68 нафар ўзбекистонликлардан бири вафот этди

Самара вилоятида жойлашган “Кошелевский посад” корхонасида ишлайдиган 68 нафар Ўзбекистон фуқароси “номаълум моддадан заҳарланиш” ташхиси билан касалхонага ётқизилган эди. ...