Тошкентда Давлат тилини ёқлаб митингга чиққан талабалар тазйиққа учради

Рус тилини расмийлаштиришга қарши митингга чиққан талабалар Яккасарой туман ИИБ ходимлари томонидан тазйиққа учрагани айтилмоқда.

Zed News маълумотларига кўра, давлат тилини ёқлаб уюштирилган кичик намойишдан кейин ИИБ ходимлари келиб, қатнашчиларнинг бир нечтасини олиб кетган. Бир муддат мелисахонада ушлаб туришган.

Уларнинг иддаосича, Тошкентда рухсатсиз оммавий тадбир қилиш мумкин эмас экан. Ҳолбуки, Тошкент давлат тил ва адабиёт университети ректори пойтахт ҳокимидан рухсат олгани айтилганди.

6 май куни Тошкент давлат тил ва адабиёт университети ёнида бир гуруҳ талабалар намойиш уюштиришганди.

Айтганча, 9 май куни бир гуруҳ кўнгиллилар Тошкентда “Ўлмас полк” акциясини ўтказишади. Қизиқ, ИИБ ходимлари уларниям сўроқ қилармикан?..

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ҳоким тадбиркордан қурбонликка қўй ундириб, президент номидан камбағалга бераяпти

3 hours ago Ўртоқлашинг Шарҳларни кўринг Принт қилиш Андижон вилоятининг Асака тумани ҳокими тадбиркорлар ва чорвачилик билан шуғулланадиган фермерларни бирма-бир суҳбатга ...

Йпх ходимига ўз хизмат вазифаларини яширин усулда олиб бориш тақиқланди

✅ Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга (ВМҚ-975, ...

Ўзбекистонда архивдан маълумотнома олиш 2020-йидан осонлашади

Президент Шавкат Мирзиёев имзолаган «Ўзбекистон Республикасида архив иши ва иш юритишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонга асосан, кейинги йилдан архивдан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400