Чирчиқда “Ўлмас полк” ўтказилди

Хабарингиз бор, Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда “Ўлмас полк” акцияси ташкил этилиши ҳақида тарқалаётган хабарларга раддия билан жавоб берганди. Унда мазкур маълумотлар нотўғри экани ва тадбирни ўтказиш учун рухсат берилмагани айтилганди.

Бироз аввал “Davletovuz” телеграм каналида Чирчиқ шаҳрида “Ўлмас полк”  бўлиб ўтаётгани акс этган фотохабар эълон қилинди.

Маълумот учун, рухсат этилмаган йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ва намойишлар қатнашчиларига бинолар ёки бошқа мулк (алоқа воситалари, кўпайтирадиган ва бошқа хил техник ускуналар, транспорт)ни бериш ёки шундай тадбирларни ўтказиш учун бошқа шароитларни яратиш фуқароларга 20 млн 273 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса 30 млн 409 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлиши мумкин. Агарда ҳаракат ташкилотчиси айнан шу каби ҳаракатлар учун илгари маъмурий жавобгарликка тортилган бўлса, бунда максимал жиноий жазо сифатида 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда 9 ой мобайнида инфляция 9,7 фоизни ташкил қилди

Ўзбекистонда 2019 йилнинг тўққиз ойи давомида истеъмол бозорида товарлар 9,7 фоизга қимматлашди, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси. «2019 ...

Бизнинг ўзбекистон дунёнинг энг камбағал 30-40 та мамлакатига кирадими?

Ўзбекистонлик танишларимдан “Бизда ЯИМ рақамлари реал шароитни акс эттирмайди чунки бизда хуфёна (яширин) иқтисодиёт жуда катта” деган гапларни тез-тез эшитиб тураман. ...

Туркманистон президенти мамлакат аёлларига 8 мартда 11 долларгача мукофот беради

Президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг 8 март Халқаро Хотин-қизлар куни муносабати билан мамлакат хотин-қизларига берадиган пул мукофоти бу йил 40 манат ёки Туркманистон МБ ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400