Мамлакатимизда қачон адолат демократия ўрнатилади?

Мамлакатимиз чиндан демократик давлат деб эътироф этилсаю, бу биргина хабар маълумотда келтирилган қарор билан фуқароларни Конституциянинг 33-моддасида белгилаб қўйилган ҳуқуқларини ошкора топташса???!! Бу адолатсизлик, инсон ҳуқуқларини қўпол тарзда поймол қилиш эмасми?

Шахсан мен Конституцияда белгиланган ана шу ҳуқуқимдан фойдаланишим учун рухсат сўраб 3 ойдан бери тегишли идораларга мурожаатлар йўллаб келаман. Бироқ рухсат бериш тугул жавоб хати ҳам ола олмай хунобман! Бу билан мени ҳуқуқларим Икки ҳисса кўп топталаётир! Қачон мамлакатимизда тегишли идоралар бу ҳуқуқимиздан фойдаланишимизга рухсат беришади? Қачон адолат демократия ўрнатилади мамлакатимизда? Қачон инсон ҳуқуқларини топталишига чек қўйилади? Вазирликларимиз шу қадар қўрқоқки улар қора халқдан эмас, уларга ўтказаётган зулмларидан қўрқишади аслида! Бироқ биз нега ҳуқуқларимизни талаб қилмай кар соқов ва золим мансабдорларга ҳуқуқ ва эркинликларимизни топтатиб қул бўлиб яшашимиз керак! Матн қуйида илова қилинади: Ўқиб фикр қилинг! Наҳотки шу адодатли қарор бўлса??? Конституциямизда белгиланган қонунчилигимизга зид эмасми бу?

Йиғилишлар, митинг, кўча юришлар ва намойиш уюштирганга қандай жазо бор?
Йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш ёхуд ўтказиш тартибини бузиш ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олинишига сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақда Адлия вазирлиги расмий каналида хабар бериб ўтилди.

Агарда ҳаракат ташкилотчиси айнан шу каби ҳаракатлар учун илгари маъмурий жавобгарликка тортилган бўлса, унда ушбу шахс жиноий жавобгарликка тортилади. Бунда максимал жиноий жазо сифатида 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Бундан ташқари, рухсат этилмаган йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ва намойишлар қатнашчиларига бинолар ёки бошқа мулк (алоқа воситалари, кўпайтирадиган ва бошқа хил техник ускуналар, транспорт)ни бериш ёки шундай тадбирларни ўтказиш учун бошқа шароитларни яратиш фуқароларга 20 млн 273 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса 30 млн 409 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлиши мумкин.

 

 Дилдора Боймуродова

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Хушхабар! сиёсий тутқун исроилжон холдоров озодликка чиқди

Муҳолиф сиёсатчи маҳбус Исроилжон Холдоров Тошкент вилоятида жойлашган 64/68-сонли колониядан озод этилди. (more…)

Сурхондарёдаги кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар полда ухлаётгани тасвирланган вазият уюштирилганми?

Xabar.uz нашри 7 октябрь куни Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида жойлашган вилоят кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болаларни ўқитишга ихтисослашган мактаб интернати ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400