Ўзбекистонда ўлим талвасасида бўлган ҳайвонларни сўйиш тақиқланади

Ҳукумат қарори (386-сон, 08.05.2019-й.) билан Ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари учун ветеринария, ветеринария-санитария нормалари ва қоидалари тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-каналида хабар берилди.

Қарорга мувофиқ, тери хом ашёсини тайёрлаш (қайта ишлаш) ветеринария-санитария норма ва қоидаларига жавоб берадиган, махсус бино ҳамда омборхоналари мавжуд бўлган юридик шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин.

Ихтисослаштирилган сўйиш корхоналарида асосий ва ёрдамчи бинолар бўлиши шарт.

14 кундан кичик бўлган ҳайвонлар гўшт учун сўйилишга рухсат этилмайди.

Қуйидаги ҳолларда ҳайвонларни гўшт учун сўйиш тақиқланади:

ветеринария врачининг рухсати бўлмаганида;

куйдирги, ўлат, қутириш, ботулизм, парранда гриппи ва бошқа бир қанча касалликлар билан касалланган ёки гумон қилинган ҳайвонлар;

ўлим талвасасида бўлган ҳайвонлар;

куйдирги касаллигига қарши эмланган ва даволанган ҳайвонларни эмлашдан кейин 14 кун давомида, оқсил касаллигига қарши эмланганда, эмланишдан кейин 21 кун давомида;

маллеинизация қилинмаган бир туёқли ҳайвонлар.

Сўйилган барча ҳайвонларнинг гўшти ва бошқа маҳсулотлари ветеринария врачи томонидан экспертизадан ўтказилиши шарт.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

​​мелисага ишингиз тушмасин!

Ички ишлар вазирлигига ишингиз тушмасин, уларга мурожаат қилиб юрманг, агар сиз оддий фуқаро бўлсангиз. Улар барибир сизни эшитмайди ёки мурожаатингизни қабул қилмайди, деб ...

Оқдарё туманининг яна бир порахўр суди 50 доллар билан қўлга тушди

Самарқанд вилояти Оқдарё тумани маъмурий суди раиси О.Ф. 50 доллар миқдорида пора олаётган вақтида қўлга олинди.  Бу ҳақда  ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига таяниб ...

Марҳамат тумани прокурори ёрдамчиси ярим тунда маст ҳолатдаги пиёдани уриб юборди

25 апрель соат тахминан 23:00 да Марҳамат туман прокурорининг катта ёрдамчиси Б.П. бошқарувидаги Nexia русумли автомашинасини «Марҳамат—Асака» транспорт қатнов йўлининг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400